Хитойнинг Гуандун провинциясидаги Янцзян округида йўналишли автобус ҳалокатга учради, деб ёзмоқда «ТАСС».
Оқибатда 7 киши ҳалок бўлган, 11 нафари жароҳатланган. Воқеа «Шеньян—Хайкоу» трассасида содир бўлган.
Хабарда айтилишича, автобус 44 кишига мўлжалланган бўлган, бироқ унда 47 нафар одам бўлган. Жабрланганлар касалхонага ётқизилган. Уларнинг ҳаёти хавф остида эмас.
Полиция ЙТҲ сабабларини аниқламоқда.
Изоҳ (0)