Гонконг полицияси биринчи марта норозилик намойишида ўқ узди, деб ёзмоқда «Эхо Москви».
Бу шаҳарнинг материкли қисмида содир бўлган. Хабарда айтилишича, куч ишлатарлардан бири тўппончадан ўқ узган. Жабрланганлар ҳақида маълум қилинмаган.
Эслатиб ўтамиз, 25 август куни радикал намойишчиларнинг бир қисми расмийлар билан келишилган митинг йўналишидан четга чиққан. Улар йўлларда тўсиқлар қурган, ғиштлар ва бамбук таёқлар билан қуролланган. Полиция уларга қарши кўзни ёшлантирувчи газ ва иккита сув сочувчи махсус машинадан фойдаланган.
Гонконгда оммавий норозилик қарийб 2 ҳафтадан бери давом этмоқда.
Изоҳ (0)