Дунёнинг энг бой одамларнинг 10 нафари АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо уруши авж олгани туфайли 14 миллиард доллардан ортиқ пул йўқотди, деб хабар бермоқда «Gazeta.ru»
Қайд этилишича, энг катта йўқотишни Amazon компанияси асосчиси Жефф Безос кўрган. Унинг бойлиги 3,25 миллиард долларга камайган.
Facebook асосчиси Марк Цукерберг, Microsoft асосчиси Билл Гейтс, Google Alphabet Inc асосчилари Ларри Пейж ва Сергей Брин, Oracle ҳаммуассиси Ларри Эллисон, Berkshire Hathaway инвестиция фирмаси раҳбари Уоррен Баффетнинг даромади эса 1,3 миллиард доллардан 1,8 миллиард долларгача камайган.
Изоҳ (0)