Гонконгда 25 август куни радикал намойишчилар билан тўқнашиш оқибатида турли даражада жароҳатлар олган 15 нафар полициячи касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Ҳуқуқ-тартибот органлари маълумотига кўра, тартибсизлик иштирокчиларининг 29 нафари қўлга олинган. Улар 12 ёшдан 48 ёшгача бўлган шахслар бўлиб, ноқонуний намойиш ўтказиш, қуролдан фойдаланиш ва полициячиларга ҳужум қилганлик учун ушланган.
Полиция шаҳарнинг Суен Ван ҳудудидаги намойишчилар гуруҳини тарқатиш учун кўзни ёшлантирувчи газ ва иккита сув сочувчи махсус машинадан фойдаланган.
Изоҳ (0)