Окибжон Инамов Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари — вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Окибжон Инамов 1984 йили Учқўрғон туманида туғилган. Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини вилоят статистика бошқармасида бошлаган. 2006 йилдан 2016 йилга қадар вилоят Иқтисодиёт бош бошқармасида ишлаган, 2014—2016 йилларда шу бошқарма бошлиғи бўлган.
2017—2018 йилларда вилоят ҳокимлигининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича котибияти мудири, сўнг вилоят Инвестициялар бўйича бош бошқармаси бошлиғи сифатида иш олиб борган.
У шу кунгача Наманган вилояти Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётганди.
Изоҳ (0)