22 август, пайшанба куни футбол бўйича Ўзбекистон Кубогининг 1/4 финали доирасида навбатдаги 2 та учрашув бўлиб ўтди.
Рўзиқул Бердиев қўл остидаги Қаршининг «Насаф» клуби Наманганнинг «Навбаҳор» клубига қарши майдонга тушди.
Беллашувдаги ягона гол 37-дақиқада урилди. Унга қаршиликлар ҳужумчиси Ҳумоюн Муртазоев муаллифлик қилди. Шу тариқа «Насаф» «Навбаҳор»ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва мусобақанинг ярим финалига йўлланмани қўлга киритди.
Шу куни Шота Арвеладзе бошлиқ Тошкентнинг «Пахтакор» жамоаси Термизнинг «Сурхон» клубини синовдан ўтказди.
Ўйиннинг 21 ва 89-дақиқаларида «шерлар» ҳужумчиси Игор Сергеев рақиб дарвозасини икки бор ишғол қилди.
Учрашув якунига кўра, «Пахтакор» «Сурхон» устидан 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди ва мусобақанинг 1/2 финалига чиқди.
Ўзбекистон Кубоги
1/4 финал баҳслари
22 август, пайшанба
«Навбаҳор»—«Насаф» 0:1
Гол: 0:1 — 37 Ҳумоюн Муртазоев«Пахтакор»—«Сурхон» 2:0
Гол: 1:0 — 21 Игор Сергеев, 2:0 — 89 Игор СергеевЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)