• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Неймар, Хамес, Икарди. Ёзнинг энг узун трансфер «сериаллар»и ҳақида

    2019 йилги ёзги трансферлар ойнаси фақатгина Англияда ёпилди. Европанинг бошқа давлатларида эса клублар ҳамон ўз таркибларини керакли футболчилар билан тўлдиришда давом этмоқда. Биз эса қуйида ёзнинг энг узун трансфер «сериаллар»и ҳақида субатлашамиз.
    1. Неймар (ПСЖ). Қизиқаётган клублар: «Барселона», «Реал», «Ювентус»

    Фото: Sky Sports

    Фото: Sky Sports

    Ёзнинг энг қайноқ трансфер «сериал»и яна Неймарга тегишли. Футболчи бутун ёз давомида ПСЖда бахтсиз эканлигини таъкидлаб келмоқда. Неймар Париж клубига ўтиб, хато қилганини ҳам тан олди. Парижликлар эса футболчи учун сарфланган 222 миллион еврони ортга қайтаришни истамоқда. Ортда қолган мавсумларда кўплаб жароҳатларга йўлиққан Неймар учун бунча маблағ тўлашни эса на «Барселона» ва на «Реал» истамоқда. Сўнгги вақтларда эса Неймарнинг хизматларига «Ювентус» ҳам қизиқиб қолгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Ҳатто Неймарнинг ўзи Криштиану Роналду билан ўйнашга тайёрлиги ҳақида бонг урилмоқда.

    Неймарнинг ПСЖ сафидаги статистикаси

    Ўйинлар: 58 та

    Голлар: 51 та

    Совринлар: 5 та
    1. Пауло Дибала («Ювентус»). Қизиқаётган клуб: ПСЖ

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Англияда трансфер ойнаси ёпилгунга қадар Пауло Дибаланинг «Манчестер Юнайтед»га ўтиши овоза қилинди. Бироқ у на «Юнайтед»га ва «Тоттенҳэм»га ўтди. Дибала ҳамон Туринда. Сўнгги кунларда эса Неймарнинг ПСЖдан кетиши ҳақидаги гап-сўзлар ортидан аргентиналикнинг хизматларига Париж клуби жиддий қизиқаётганлиги ошкор этилмоқда. Маълум қилинишича, ПСЖ Дибаланинг ўзига йиллик 11 миллион фунт маош беришга тайёр. «Ювентус» бу трансферни ўйлаб кўриши кутилмоқда.

    Пауло Дибаланинг «Ювентус»даги статистикаси

    Ўйинлар: 182 та

    Голлар: 78 та

    Совринлар: 9 та
    1. Мауро Икарди («Интер»). Қизиқаётган клублар: «Наполи» ва «Ювентус»

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Антони Конте «Интер» бошқарувига келгач, Мауро Икарди унинг режаларида йўқлигини маълум қилди. Икардининг «Интер» раҳбарияти билан муаммолари эса ўтган мавсум аввалидаёқ бошланганди. Конте Ромелу Лукакуни жамоага жалб эта олди. Миланликлар эса ҳамон Икарди борасида «ёғлироқ» таклифни кутмоқда. Аргентиналик футболчининг хизматларига «Ювентус» ҳамда «Наполи» қизиқиш билдирган. Мауронинг ўзи эса «Интер»ни фақат «Ювентус» деб тарк этишини, акс ҳолда клубда қолиб, ўйинга тушмаса ҳам яхшигина маошини олиб ётишга тайёрлигини маълум қилган.

    Мауро Икардининг «Интер»даги статистикаси

    Ўйинлар: 219 та

    Голлар: 124 та

    Совринлар: йўқ
    1. Хамес Родригес («Реал»). Қизиқаётган клублар: «Атлетико» ва «Наполи»

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Бавария»даги икки йиллик ижарадан сўнг колумбиялик юлдуз «Реал»га қайтиб келди. Мюнхенликлар Хамесни сотиб олишга жазм этмади ва унинг ўрнига «Барселона»дан Филиппе Коутиньони ижарага олиш билан масалани ҳал этди. Хамеснинг хизматларига ёз бошланганидан бери «Наполи» ҳамда «Атлетико»нинг қизиқаётганлиги айтилмоқда. Карло Анчелотти Хамесни Неаполда кўришни хоҳлаётгани ҳақида таъкидланди. Аммо «Наполи» ПСВ Ирвинг Лосано трансферини амалга оширишни маъқул кўрмоқда. Бундан ташқари Диего Симеоне Хамесни «Атлетико»да кўришга қарши эмас. Бироз муддат аввал эса Зинедин Зидан Колумбия терма жамоаси вакилининг «Реал»да қолишига қарши эмаслиги маълум қилинди.

    Хамес Родригеснинг «Реал»даги статистикаси

    Ўйинлар: 111 та

    Голлар: 36 та

    Совринлар: 7 та
    1. Кристиан Эриксен (Тоттенҳэм). Қизиқаётган клублар: «Реал» ва «Атлетико»

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    «Тоттенҳэм» янги мавсум олдидан Райан Сессеньон, Джовани Ло Чельсо, Тангуй Ндомбеле каби ўйинчилар билан таркибини кучайтириб олди, аммо Кристиан Эриксеннинг жамоадан кетиши «шпорлар» учун оғир зарба бўлади. Сўнгги вақтлар даниялик футболчи ўзини янги чемпионатда кўрсатишни хоҳлаётгани яшираётгани йўқ. Шу боисдан ҳам Эриксен Лондон клуби билан янги шартнома имзолашдан бош тортиб келмоқда. Унинг хизматлари билан эса Мадриднинг икки жамоаси — «Реал» ҳамда «Атлетико» жиддий қизиқиб қолган. «Тоттенҳэм» эса футболчини келаси мавсум бепул қўйиб юбормаслик учун унга ҳафталик 200 минг фунт маошдан иборат янги шартнома таклиф қилмоқда. Эриксен айни дамда лондонликлар сафида ҳафтасига 80 минг фунт маош олади. Ўйлаш кўриш учун сабаб бордек…

    Кристиан Эриксеннинг «Тоттенҳэм»даги статистикаси

    Ўйинлар: 277 та

    Голлар: 66 та

    Совринлар: йўқ

    FootballHD материал асосида Асрор Абдунзаров тайёрлади.

    21.08.2019, 19:41   Изоҳ (0)   31091
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Франк Рибери А Серия клуби билан шартнома имзолади

    21.08.2019, 17:03

    Криштиану Роналду футболчилик фаолиятини қачон якунлаши мумкинлигини айтди

    21.08.2019, 14:19

    Шомуродов ва «Ростов» тўхтатилган, «Спартак» ЦСКАдан устун келган, «Зенит» эса қоқилган РПЛнинг 6-тур тафсилотлари

    20.08.2019, 19:16

    Омадсиз Гвардиола ва «Челси», қайтаётган «Арсенал» ва тўхтамаётган «Ливерпуль». АПЛнинг тур тафсилотлари

    20.08.2019, 15:53

    «Реал» Эриксен трансфери учун 60 миллион евро таклиф қилади

    20.08.2019, 13:59

    Магуайр, Феликс, Роналду. Дунёнинг энг қиммат футболчиларидан тузилган рамзий терма жамоа ҳақида

    19.08.2019, 18:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    APEX — молиявий бошқарув учун қулайликлар битта иловада 


    “Дунёдаги энг ингичка 3D эгри экранли смартфон” унвонига эга Гиннес рекордчиси: Оъзбекистонда расман тақдим этилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Market Yandex Go Ўзбекистоннинг яна саккиз ҳудудида ишга тушди


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

     

    Тавсия этамиз

    Ядро урушидан ҳам хавфли: инсониятга таҳдид солаётган 5 та йирик талафот

    26 август, 13:53

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Россия Путиннинг Зеленский билан учрашувини чўзмоқда” — Мерц

    Дунё | 26 август, 18:25

    Market Yandex Go Ўзбекистоннинг яна саккиз ҳудудида ишга тушди

    Реклама | 26 август, 18:00

    Иордания подшоҳининг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди

    Ўзбекистон | 26 август, 18:16

    Қайси ҳудудда аҳоли ва корхоналарга энг кўп кредит берилгани очиқланди

    Иқтисодиёт | 26 август, 18:11

    Ўзбекистонга асосан неча ёшдаги туристлар келгани очиқланди

    Ўзбекистон | 26 август, 17:58

    “Бизни душмандан ҳимоя қиладиган қуроллардан воз кечмаймиз” — “Ҳизбуллоҳ” Исроилга жавоб қайтарди

    Дунё | 26 август, 17:40

    Ноқонуний сигареталар ичида нима бор? Таҳлил натижалари ҳайратланарли

    Тошкент ш. | 26 август, 16:30

    Фуқаролар бегоналар учун хайрия йиғиши мумкин эмас: ҳомийлик хайрияларини йиғишнинг аниқ тартиби белгиланди

    Ўзбекистон | 26 август, 17:25

    Дунёни ўзгартирган буюк аёллар ҳақидаги энг сара фильмлар

    Кино | 26 август, 17:10

    Японияда полициячилар ноҳақ айбланган одамнинг қабрига бориб, узр сўради

    Дунё | 26 август, 16:50

    Миграция агентлигининг икки ходимига жиноят иши қўзғатилди 

    Ўзбекистон | 26 август, 16:37

    Дубай шайхидан қочиб кетган малика Ҳайя бинту ал-Ҳусайн ҳозирда қандай ҳаёт кечирмоқда?

    Лайфстайл | 26 август, 16:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.