«Барселона» вингери Усмон Дембеле клуб томонидан жаримага тортилиши мумкин, дея хабар қилмоқда «Sport.es».
Дембеле Ла Лига 1-тури доирасида «Атлетик»ка қарши кечган ўйиндан сўнг тиббий кўрикдан ўтишни истамаган. Кейинги куни эса футболчи жароҳат олгани маълум бўлган.
Агар Усмон жароҳатни атайин яширгани маълум бўлса, бу Ла Лига ва Испания футболчилар ассоциацияси қоидаларининг қўпол равишда бузилганини англатади. Бунинг учун Дембеле бир ой муддатга четлатилиши мумкин.
Шу билан бир қаторда, франциялик футболчи Ла Лига жазосидан қутулиб қолса ҳам, «Барселона» уни жаримага тортиши аниқ бўлиб турибди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)