18 август куни соат 20:46 да Ўзбекистон ҳудудида зилзила юз берди. Бу ҳақда UzNews хабар берди.
Ерости силкинишлари учта шаҳар аҳолисига сезилган.
Зилзила эпимаркази Самарқанддан 79 километр узоқликда, Қашқадарёда жойлашган.
Зилзила магнитудаси эпимарказда 4,2 баллни, чуқурлиги 30 километрни ташкил этган.
2 балли зилзила Жиззах, Самарқанд ва Қарши шаҳарларида сезилган.
Изоҳ (0)