19 август куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов бошчилигидаги делегация Сонгдо шаҳрида (Корея республикаси) Яшил иқлим фондини дастурлаштириш бўйича глобал конференцияда иштирок этади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Конференция ишида иштирок этиш доирасида Ўзбекистон делегацияси Яшил тараққиёт глобал институти ва Яшил иқлим фонди билан ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилиш учун икки томонлама учрашувлар ўтказади.
Изоҳ (0)