13 август куни Тошкент вилоятининг Тошкент тумани Келес шаҳри «Оқибат» маҳалласида яшовчи 34 ёшли У.Ю. ИИБга ариза билан мурожаат қилди, деб хабар беради ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.
Фуқаро ўз мурожаатида 12 август соат 01:00 ларда собиқ поччаси, 36 ёшли Ш.П. уйида ўзаро жанжал оқибатида бирга яшовчи собиқ турмуш ўртоғи 36 ёшли Н.Ю. исмли аёлнинг турли жойларига пичоқ билан уриб жароҳат етказганлигини маълум қилган.
Натижада Н.Ю. касалхонага ётқизилган. Ш.П. ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда
Изоҳ (0)