«Бавария» ҳужумчиси 16 август куни Бундеслиганинг илк туридан ўрин олган «Ҳерта»га қарши ўйинда рақиб дарвозасига 2 та гол урди.
Натижада полшалик ҳужумчи Бундеслиганинг кетма-кет 5 мавсумидаги очилиш ўйинларида гол урган илк футболчи бўлди, деб ёзади мюнхенликлар сайти.
Левандовски бу билан 4 тадан очилиш ўйинларида гол урган Штефан Kissлинг ҳамда Клас ян Ҳунтелаарни ортда қолдиришга муваффақ бўлди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)