Испания Ла Лигасининг 2019/20 йилги мавсуми илк туридан ўрин олган «Атлетик Б»—«Барселона» учрашувида мезбонлар ҳужумчиси Ариц Адурис захирадан ўйинга қўшилиб, жамоасига ғалаба келтирган голга муаллилфик қилди.
Бу 38 ёшли Адурис учун Ла Лиганинг кетма-кет 15-мавсумида урилган гол бўлди. Шу тариқа Ариц Лионель Мессининг рекордини такрорлади. Месси ҳам бунга қадар 15 та мавсумда гол уришнинг уддасидан чиққанди.
Қайд этиш жоиз, Месси жароҳат сабаб «Атлетик»ка қарши ўйинни ўтказиб юборди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)