• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Сульшер Лэмпардга қарши. «Манчестер Юнайтед»—«Челси» тўқнашуви ҳақида

    Англия Премьер лигаси мухлисларни янги мавсум старти билан хурсанд қилибгина қолмай, балки илк турданоқ икки гранд жамоани «Олд Траффорд» учраштириб, футбол аҳлига катта спектаклни ҳадя этмоқда. Қуйида ушбу учрашувга оид қизиқарли маълумотларни биргаликда танишиб чиқишни тавсия қиламиз.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    «Челси»

    Ёзги трансферлар вақтида Лондоннинг «Челси» клуби кўплаб ўзгаришларни бошдан ўтказди. Жамоани илк мавсум Европа Лигаси ғолиблигига бошлаб борган Маурицио Сарри кўч-кўронини кўтариб, Туриннинг «Ювентус»ига ўтиб кетди. Унинг ўрнини эса клуб афсонаси, бир мавсум давомида Чемпионшип клуби — «Дерби Каунти»ни бошқарган Фрэнк Лэмпард эгаллади. «Дерби» Фрэнк қўл остида Премьер лигага қайтишига бир баҳя қолди. Клуб сўнгги босқичда «Астон Вилла»га имкониятни бой бериб, йўлланмадан қуруқ қолди. Бундан ташқари «аристократлар» учун энг катта йўқотиш — Эден Азарнинг «Реал»га ўтиб кетиши бўлди. 28 ёшли белгиялик футболчи сўнгги мавсумларда клубнинг яққол етакчисига айланганини кўрсата олганди. Энди эса Лондон клуби асосий юлдузи ва етакчисисиз ҳужумдаги муаммоларни ҳал этиши керак бўлади.

    Фрэнк Лэмпард эса унинг учун энг асосийси — жамоага содиқ қолиш эканлигини таъкидлашдан чарчамаяпти. Агар футболчи клубда асосий таркиб учун курашишни хоҳламайдими, у бемалол кетиши мумкин. Гап ким ҳақида кетаётганлигини билдингиз — Давид Луис. Трансферлар ойнасининг сўнгги куни бразилиялик ҳимоячи Лондоннинг бошқа бир клуби «Арсенал»га ўтиб кетди. Лэмпард эса унинг кетишига ҳеч қандай қаршилик кўрсатмади. Энди эса «Челси»да бир неча йиллардан бери ўзини кўрсатиш имкониятидан маҳрум бўлиб келган Курт Зума Луиснинг йўқлигини билдирмасликка ҳаракат қилади. Ҳар ҳолда француз «Эвертон»даги ўйинлари орқали бунга етарли даражада қодирлигини ҳам кўрсата олди.

    «Манчестер Юнайтед»

    «Қизил иблислар» мураббий борасида ҳеч қандай ўзгаришларни амалга оширгани йўқ. Манкунианлар раҳбарияти Оле-Гуннар Сульшерга ишонишда давом этишини маълум қилди. Ва бу ишончини ёзги трансферлар ойнасида ҳам намойиш этди. Жумладан, «қизиллар» ўз сафини Аарон Уан-Биссака, Ҳарри Магуайр каби қимматбаҳо ҳимоячилар билан тўлдириб олди. Сульшер «Ливерпуль»да Виржил ван Дейк ҳимояни қандай тартибга солган бўлса, Магуайрнинг ҳам Манчестерда шундай иш қила олишига ишонмоқда. Буни эса вақт кўрсатиши табиий ҳол. Ван Дейк аллақачон ўзига сарланган миллионларни оқлаб юборди. Магуайр эса босимни енгиб ўтган ҳолда, нидерландияликдан қолишмаслигини исботлашга ҳаракат қилади.

    «Юнайтед» трансферлар ойнасининг сўнгги кунида Ромелу Лукакуни «Интер»га сотиб юборди. Аммо клуб унинг ўрнига бирор ҳужумчини сотиб олмади. «Қизил иблислар» Маркус Рэшфорд ҳамда Антони Марсьяль белгиялик ҳужумчининг йўқлигини билдирмаслигига ишонмоқда.

    Тахминий таркиблар

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    «Манчестер Юнайтед»: Де Хеа — Уан-Биссака, Линдельоф, Магуайр, Шоу — Мактоминей, Погба — Жеймс, Лингард, Марсьяль — Рэшфорд

    «Челси»: Кепа — Аспиликуэта, Зума, Кристенсен, Эмерсон — Жоржиньо, Канте — Педро, Маунт, Пулишич — Жиру.

    Ўйнамайди: Байи, Санчес — Лофтус-Чик, Ҳадсон-Одои.

    Сўроқ остида: Погба — Рюдигер, Виллиан.

    Қизиқарли маълумотлар

    1. «Манчестер Юнайтед» барча мусобақлар доирасида сўнгги 6 та ўйиндан бери ўз майдонида «Челси»га мағлуб бўлмади;
    2. АПЛнинг сўнгги 5 та ўйинида «Манчестер Юнайтед» ғалаба нималигини билмади;
    3. «Манчестер Юнайтед» АПЛда мавсумни 26 марта ўз майдонида бошлаган. Шундан фақат битта ўйинда (2014/15 йилги мавсум «Суонси»га) мағлуб бўлган. 19 та ўйинда ғалаба, 6 та ўйинда эса дуранг;
    4. «Челси» ва «Юнайтед» АПЛда мавсум дебютидаги ўйинларни энг кўп ютган икки клуб ҳисобланади. «Қизил иблислар»да 18 та, «аристократлар»да эса 17 та ғалаба;
    5. Бу «Манчестер Юнайтед» ҳамда «Челси» учун аввал клубда ўйнаган футболчиларнинг эндиликда мураббий сифатида бир-бирига қарши илк ўйини бўлади. Сульшер—Лэмпард.
    6. «Челси» «қизил иблислар» устидан «Олд Траффорд»да 6 марта ғалаба қозонган. Ҳар олтитасида ҳам Лондон клубини ҳар хил мураббий бошқарган.

    Мураббийлар ўйиндан олдин

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter
    Мен Фрэнк Лэмпарднинг бизга қарши ўйнамаслигидан хурсандман. Агар у ўйнаганида, албатта, гол урган бўларди (кулади). Мен унга ҳар қандай мураббийга бўлгани каби муносабат билан ёндашаман. Энди биз ўйинчи эмас, балки мураббийлармиз.Оле-Гуннар Сульшер, «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter
    Клубдаги вазифаларимдан бири — атмосферани ҳис қилиб, керак бўлган вақтда зарур сўзларни топа олишдан иборат. Айни дамда тактика борасида ишларимиз якунига етди. Энди ҳаммаси уни амалга ошириш ва ишга бўлган муносабатни шакллантиришдан иборат. Ҳаммаси жамоавий меҳнатга боғлиқ.

    Фрэнк Лэмпард, «Челси» бош мураббийи

    АПЛ

    1-тур

    11 август, якшанба

    «Манчестер Юнайтед»—«Челси» 20:30

    Ҳакам: Энтони Тейлор

    Асрор Абдуназаров тайёрлади.

    11.08.2019, 16:58   Изоҳ (0)   19840
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Суперлига. «Пахтакор» «Бухоро»ни йирик ҳисобда енгди, ОКМК Наманганда ғалабага эришди

    10.08.2019, 22:17

    «Милан» Сусонинг нархини маълум қилди

    10.08.2019, 21:47

    Суперлига. «Локомотив» сўнгги дақиқадаги гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди, «Динамо» эса аутсайдерга мағлуб бўлди

    10.08.2019, 20:51

    «Бавария» ЖЧ—2018 вице-чемпионини ўз сафига қўшиб олади

    10.08.2019, 20:40

    Катта трансферларни амалга оширган «Арсенал» икки футболчисини сотиб юборади

    10.08.2019, 19:28

    «Реал» ҳужумчиси А Серия клубига ўтиши мумкин

    10.08.2019, 18:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонга бензин неча пулдан импорт қилинади?

    Ўзбекистон | 24 август, 08:22

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.