• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Пахтакор-79»: 11 август фожиасига 40 йил тўлди

    2019 йил 11 август куни «Пахтакор» жамоаси тарихидаги энг қайғули воқеа, 1979 йилги авиаҳалокатга 40 йил тўлди. «Пахтакор» клуби матбуот хизмати эса ушбу фожиа сабаб ўша машъум ҳалокат тафсилотларини тақдим қилди.

    Фото: Telegram/@Pakhtakor_FC

    Фото: Telegram/@Pakhtakor_FC

    1979 йилнинг 11 август санаси ўзбек футбол жамоатчилиги учун қора ҳарфлар билан ёзиб қўйилган. Бутун халқнинг аза тутишига сабаб бўлган ҳодиса Днепродзержинск осмонида содир бўлган. Ўшанда ўзбек футболи ифтихори саналган «Пахтакор» жамоаси аъзолари самода ҳалокатга учраган. Бу ўзбек футболи учун катта йўқотишга айланган.

    1979 йилнинг 11 августи. Тошкент вақти бўйича соат 13 дан 35 дақиқа 38 сония ўтган. Шу лаҳзада Тошкент-Гурев-Донецк-Минск рейсида парвоз қилаётган ТУ-134 самолёти Челябинск-Кишинёв рейсини бажараётган шу русумдаги бошқа самолёт билан тўқнашиб кетди. Фожиа ердан 8400 метр баландликда юз берди ва икки самолёт бортида бўлган 178 киши ҳалок бўлди. Улар орасида ўша вақтда ўзбек футболининг фахри ҳисобланган «Пахтакор»нинг 17 нафардан иборат таркиби ҳам бўлган. Афсуски, диспетчернинг хатоси икки юзга яқин инсонларни бу ҳаётдан олиб кетди.

    Ўша куни Харковдаги ҳаво ҳаракатларини бошқариш марказида 6 нафар диспетчер навбатчилик қилаётганди. Бўлим бошлиғи Сергеев ёш Николай Жуковскийни иш ўрнига ўтказди ва унга раҳбарлик қилиб туришни Владимир Сумскойга топширди.

    Ўша куни бу ҳудудда об-ҳаво унчалик яхши эмасди. Осмонни булутлар эгаллаган бўлиб, улар 8-9 километр баландликда ҳам қалин жойлашганди. 65735 борт рақамли Ту-134 самолёти Москва вақти билан соат 13:11 да Донецкдан ҳавога кўтарилади. А.С. Комаров бошчилигидаги экипаж аъзолари 77 йўловчини манзиллари томон етказиб қўйишлари зарур эди. 12:53 да Воронеждан учган бошқа бир Ту-134 эса 65816 борт рақамига эга бўлиб, унда А.А. Тараненко командирлик қилаётганди. Молдовага тегишли самолёт салонида 88 нафар йўловчи рўйхатга олинганди. Улардан 16 нафари 12 ёшгача бўлган болалар бўлган.

    11 августда содир бўлган воқеалар қуйидаги ҳолатда юзага келган

    7:50. Харков ҳаво ҳаракатларини бошқариш марказида раҳбар Сергеев жанубий-ғарбий йўналишга масъул этиб катта тажрибага эга бўлмаган Жуковскийни қўйди. Унинг ҳаракатларини назорат қилишни эса биринчи классли диспетчер Сумскойга топширади. Ваҳоланки, бу ҳудуд собиқ СССРда самолётлар энг кўп учиб ўтадиган йўлга эга эди. Одатий кунларда ҳам ушбу жой осмонида бошқа ҳудудлардан кўра иш анча қизғин бўларди.

    13:17. Молдовага қарашли Ту-134 самолёти Харков маркази билан алоқага чиқди. Командир 9600 метр баландликни эгаллашни сўради. Лекин Жуковский унга бу йўл банд бўлишини айтиб, рад жавобини берди.

    Кейин эса алоқага Минскка тегишли бўлган Ту-134 чиқиб, командир Комаров самолёт 5700 метр баландликда эканини айтиб, ўзи учун белгиланган 9600 метр масофага кўтарилишни сўради. Ҳар икки самолёт йўналиши Днепродзержинск тумани осмонида тўғри бурчак остида кесишар, лекин орадаги фарқ бир дақиқани ташкил этарди. Бироқ Жуковский ҳисобда адашиб кетади ҳамда икки самолёт учиб ўтиш фарқи 3 дақиқа деб белгилаб олади. Шу сабабли у Комаровга 7200 метр баландликни эгаллашга буйруқ беради.

    13:34. Минск экипажи 8400 метр баландликка кўтарилишга буйруқ олади ҳамда навбатдаги буйруқни кута бошлайди. Чунки бу йўлдан Ил-62 учиб ўтиши лозим эди ва Жуковский яна бир хатога йўл қўяди. Буни «Пахтакор» учаётган самолёт командирининг алоқага чиқиб айтган сўзларидан пайқаган Сумской бошқарувни қўлга олади ҳамда учувчилар билан алоқага ўзи чиқишни бошлайди.

    13.34.07: - 676 чи (Ил-62нинг борт рақами), 9600 метр баландликни эгалланг.

    13.34.28: - 735 чи, сиз эса 9000 метр баландликка ўтинг. Днепродзержинскда 8440 метр баландликда йўллар кесишади.

    Жавоб эса қуйидагича янграйди:

    - Тушундим, 8400.

    Сумскойнинг хатоси шунда бўлганки, у жавобни қайси самолёт командири айтганини сўраб, тасдиқлатишни эсдан чиқарган. Ҳар икки диспетчер буйруқни ким бажарганини сўрашни ёки локаторга қараб, самолётлар қайси йўналишда ҳаракат қилаётганини текширишни унутишган.

    13.35.38: 95 даража бурчак остида 65916 рақамли Ту-134А шу русумдаги 65735 рақамли бошқа бир самолёт билан тўқнашиб кетади. Ҳар икки самолёт учувчилари қалин булут туфайли қаршисидаги самолётни кўриш имкониятига эга бўлмаган. 8300 метр баландликда Молдова самолёти Минскка қарашли самолётнинг қанот қисмига келиб урилган. Комаров «Пахтакор» учаётган лайнер бошқарувини 4500 метр баландликкача герметизация бузилган ҳолатда ҳам ушлаб турган, бироқ шундан кейин самолёт кескин равишда қулашни бошлаган.

    Ҳалокат тўғрисида биринчи бўлиб ўша пайт ҳавода бўлган АН-2 самолёти экипажи хабар беради: «Куриловка ҳудудида қулаётган самолёт қисмлари кўзга ташланмоқда. Менимча, бу ТУ-134 парчалари».

    Икки лайнернинг 8400 метр баландликдаги тўнашуви натижасида 178 нафар инсон ҳалок бўлди. 9 ойдан кейин бўлиб ўтган судда Жуковский ва Сумской устидан суд қарори эълон қилинди. Улар умумий режимда 15 йилдан озодликдан маҳрум этилди. Бошқа жавобгар шахслар эса «сувдан қуруқ чиққан».

    Ушбу ҳалокатдан жуда кўпчилик ўзини йўқотиб қўйган. Чунки ўша мавсумда «Пахтакор» ишончли ўйин кўрсатиб, юқори ўринлардан жой эгаллашга ҳақли эканлигини исботлаб келаётганди. Ҳатто, баъзи мутахассислар жамоанинг яқин йиллар ичида Еврокубокларда ўйнаши мумкинлиги тўғрисида тахмин қилаётганди. Фожиа оқибатида нафақат кўплаб инсонлар ҳалок бўлди, балки бу ўзбек футболининг ривожланишига ҳам ўзининг салбий таъсирини кўрсатди.

    Фото: Telegram/@Pakhtakor_FC

    Фото: Telegram/@Pakhtakor_FC

    Самода ҳалок бўлган ўйинчи ва жамоа аъзоларининг рўйхати мазкур инсонлардан иборат:

    Идгай Борисович Тазетдинов 13.01.1933 Мураббий

    Владимир Василевич Чумаков 08.12.1932 Шифокор

    Мансур Иномжонович Толибжонов 04.04.1944 Маъмур

    Михаил Иванович Ан 19.11.1952 Ярим ҳимоячи

    Владимир Иванович Фёдоров 05.01.1956 Ҳужумчи

    Олим Масолиевич Аширов 25.01.1955 Ҳимоячи

    Равил Рустамович Агишев 14.03.1959 Ҳимоячи

    Константин Александрович Баканов 25.05.1954 Ярим ҳимоячи

    Юрий Тимофеевич Загуменних 07.06.1947 Ҳимоячи

    Александр Иванович Корчёнов 04.05.1949 Ярим ҳимоячи

    Николай Борисович Куликов 25.04.1953 Ҳимоячи

    Владимир Василевич Макаров 09.03.1947 Ярим ҳимоячи

    Сергей Константинович Покатилов 20.12.1950 Дарвозабон

    Виктор Николаевич Чуркин 25.01.1952 Ҳужумчи

    Сирожиддин Аҳмадович Бозоров 10.08.1961 Ҳужумчи

    Шуҳрат Мўсинович Эшбўтаев 08.02.1959 Ҳужумчи

    Владимир Валиевич Собиров 14.01.1958 Ҳужумчи

    Шу тариқа, ишқибозларни армонда қолдириб, «Пахтакор» авиаҳалокатга учради. Тез фурсат ичида Тошкентга бошқа жамоалардан футболчилар чақирилиб, жамоа мавсумни давом эттирди. Уч мавсум мобайнида жамоага олий лигадан тушиб кетмаслик имконияти тақдим этилди. Лекин ҳаётдан кўз юмган бутун бир жамоа ўрнини ҳеч ким ва ҳеч нарса боса олмасди. Ўша машъум ҳалокат туфайли кўп минг сонли ишқибозлар футболдан бутунлай кўнгил узишди. Пахтакорчиларнинг оила аъзоларига қанчалик қийин бўлганлигини тасаввур қилиш мушкул бўлмаса керак. Навбатдаги учрашувларга ташриф буюрган мухлислар кўзларида ёш билан янги жамоа иштирокидаги ўйинни кузатиб борарди.

    Фото: Telegram/@Pakhtakor_FC

    Фото: Telegram/@Pakhtakor_FC

    Қуйида жаҳон футболида кузатилган бошқа фожиали ҳолатларни қуйида кўриб чиқамиз. Зеро, ушбу жамоалар ҳам «Пахтакор»га қисматдош бўлган.

    1949 йил 4 май. Учувчиларнинг хатоси оқибатида ўша пайтда Италия терма жамоасининг асосини ташкил этган «Торино» клуби ҳалокатга учради. Фожиада 31 киши ҳалок бўлди. Шулардан 18 таси футболчилар эди, 10 нафари терма жамоа ўйинчилари. Шунингдек, жамоа раҳбарияти, уч журналист ва беш нафар экипаж аъзоси ҳаётдан кўз юмди.

    1958 йил 6 февраль. Ўтган йили Мюнхенда рўй берган фожианинг 50 йиллиги бўлди ва шу муносабат билан «Олд Траффорд»да турли маросимлар уюштирилди. «Манчестер Юнайтед»нинг ҳозирги таркиби ўша ҳалокатда вафот этган футболчиларни хотирлаш учун эски либосларда майдонга тушди. Мюнхендаги бахтсиз ҳодисада кўплаб футболчи, жамоа раҳбарияти, журналист ва экипаж аъзоси ҳалок бўлди. Кейинчалик ушбу ҳалокат ҳақида «Юнайтед. Мюнхен трагедияси» деб номланган бадиий фильм суратга олинди.

    1960 йил 16 июль. Каструп шаҳар аэропортига ноқулай қўниш чоғида Дания термасининг иккинчи таркибидан 8 нафар футболчи дунёдан кўз юмди.

    1961 йил 3 апрель. Орадан бир йил ўтмасдан Чили биринчи дивизионида фаолият кўрсатаётган «Грин Кросс» клуби ўз тақдирига битилган фожиа билан тўқнаш келди. Сафардаги ўйиндан қайтиш чоғида жамоа Лас-Ластимас тоғидан ўта олмади.

    Шунингдек, «Стронгест» (Боливия, 19 футболчи ҳалок бўлган), «Эйр Ликуид» (Жазоир), «Альянса» (Перу, 43 футболчи, клуб раҳбарияти ва мухлислар), Суринамдан бўлган ва Голландияда тўп тепган 23 футболчи (бахтли тасодиф туфайли Рууд Гуллит ва Франк Райкаард улар орасида бўлмаган), Замбия терма жамоаси (бутун таркиб ва жамоа аъзолари) ҳамда Бразилиянинг «Шапекоэнсе» жамоалари авиаҳалокатдан жабр кўрганлар қаторида зикр этилади. Ушбу жамоаларнинг баъзи футболчи ва аъзолари ҳалокатдан қутулиб қолишган. Акс ҳолда, жаҳондаги ишқибозлар Бобби Чарльтон, Мэтт Басби сингари инсонларни кейинчалик миллионлар ўйини атрофида кўрмаган бўлишарди.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

    11.08.2019, 22:02   Изоҳ (0)   14076
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сульшер Лэмпардга қарши. «Манчестер Юнайтед»—«Челси» тўқнашуви ҳақида

    11.08.2019, 16:58

    Суперлига. «Пахтакор» «Бухоро»ни йирик ҳисобда енгди, ОКМК Наманганда ғалабага эришди

    10.08.2019, 22:17

    «Милан» Сусонинг нархини маълум қилди

    10.08.2019, 21:47

    Суперлига. «Локомотив» сўнгги дақиқадаги гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди, «Динамо» эса аутсайдерга мағлуб бўлди

    10.08.2019, 20:51

    «Бавария» ЖЧ—2018 вице-чемпионини ўз сафига қўшиб олади

    10.08.2019, 20:40

    Катта трансферларни амалга оширган «Арсенал» икки футболчисини сотиб юборади

    10.08.2019, 19:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жанубий Кореяда сув тошқинлари ва кўчкилар сабаб ҳалок бўлганлар сони 14 нафарга етди (видео)

    Дунё | 20 июл, 21:10

    “Реал” навбатдаги шов-шувли трансферни амалга ошириши мумкин

    Спорт | 20 июл, 20:55

    Исроил бош вазири овқатдан заҳарланди

    Дунё | 20 июл, 20:40

    Эронликларга танқислик сабаб сувдан камроқ фойдаланиш буюрилди

    Дунё | 20 июл, 20:15

    Трамп Эронга янги зарбалар билан таҳдид қилди

    Дунё | 20 июл, 19:50

    Исроил Ғазо марказидаги тинч аҳолини эвакуация қилишни бошлади (видео)

    Дунё | 20 июл, 19:25

    Гонгконгга Вифа тўфони ёпирилди (видео)

    Дунё | 20 июл, 19:05

    Европа Иттифоқи давлатларига кириш нархи 3 баравар ошиши мумкин

    Дунё | 20 июл, 18:30

    Абдуқодир Ҳусанов Англия Премьер Лигасининг энг тезкор футболчиларидан бирига айланди

    Спорт | 20 июл, 17:53
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.