Янгийўл тумани «Ҳалқобод» маҳалласи Дўстлик кўчасида 8 август куни 34 ёшли М.А. маст ҳолда Тошкентнинг Олмазор туманида яшовчи 44 ёшли V.К. билан жанжаллашган.
ИИВнинг хабар беришича, М.А. жанжал вақти V.К.нинг юзига қўли билан уриши оқибатида, у боши билан ерга йиқилиб, жароҳат олган ва касалхонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, М.А. ушланган. Қўшимча қилишларича, ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)