• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда доллар курси ўсиши қачонгача давом этади? Иқтисодчи фикри

    Иқтисодий ривожланишга кўмаклашув маркази раҳбари, иқтисодчи Юлий Юсупов Ўзбекистонда АҚШ доллари курсининг кескин ошиб кетиши сабаблари борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди, дея хабар бермоқда «Kun.uz». Қуйида экспертнинг фикрлари билан тўлиқ танишиш мумкин.

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»

    Мени доллар курси кўтарилиши сабабли ижтимоий тармоқларда бошланган ваҳима ҳайрон қолдирмоқда:

    • Гўёки янги тарихимизда алмашув курсининг бундан каттароқ сакраши бўлмагандек. Ҳаттоки 2017 йил сентябридаги девальвация каби мисолни назарда тутаётганим йўқ. Либерализациягача доллар қора бозорда қанчалик кўтарилганини ёдимиздан чиқариб қўйдик шекилли.
    • Гўёки 2017 йил сентябригача биржа курси 10 минг сўмлик «психологик кўрсаткич»дан ошмагандек. Бизга импорт маҳсулотлар нархини худди шу курсда ҳисоблашмаганди. Энди эса 10 минг сўмлик кўрсаткич худди охирзамондек туюлмоқда. Зеро бу кўрсаткични бир неча йил аввал қайд этганмиз.
    • Гўёки бозор алмашув курси бошқа давлатларда, айниқса собиқ СССРдаги қўшниларимизда кўтарилмаётгандек. Уларда ошмоқда, бизда нима учун ошмаслиги керак?

    Миллий валюта алмашув курси нега тушиб кетмоқда?

    Асосий сабаб — ортиқча пул массаси эмиссияси. Валюта бозорида ҳам бошқа бозорлардаги сингари талаб ва таклиф қонуни амал қилади: агарда иккита маҳсулот бир-бири билан алмаштирилаётганида бир маҳсулот иккинчисига нисбатан кўпроқ таклиф қилинса, у ҳолда биринчисининг нархи иккинчисига нисбатан тушади. Агарда сўмнинг ортиқча массаси эмиссияси тезлиги бошқа валюталар эмиссиясиникига нисбатан ошиб кетса, у ҳолда сўмнинг бошқа валюталарга нисбатан қиймати пасаяди.

    Ортиқча пул эмиссияси нима? Иқтисодий ўсиш суръатидан ортиқ бўлган пул эмиссиясининг (чиқарилиши) ўсиши. Оддий сўз билан айтганда, маҳсулот массасига нисбатан пул массасининг ўсиши. Агарда ортиқча пул эмиссияси бўлса, миллий валюта мамлакат ичида ҳам (бу ички нархларнинг ўсишида кўринади, яъни инфляцияда), мамлакат ташқарисида ҳам (миллий валюта алмашув курси тушиб кетишида намоён бўлади) қадрсизланади. Шу орқали инфляция даражаси бўйича валюта бозорига чиқадиган ортиқча пул массасини мувозанатга солиб туриши керак бўлган алмашув курсининг тахминий ўзгаришларига баҳо бериш мумкин.

    Нима учун фақат «тахминий ўзгаришлар» ҳақида гапириш мумкин. Чунки алмашув курсига ортиқча пул массасидан ташқари, бошқа омиллар: импортга бўлган талабнинг ўзгариши, меҳнат мигрантларидан келадиган валюта, кредит ва хорижий инвестициялар ҳамда савдо шерикларимизнинг валюта курсларидаги ўзгаришлар ҳам таъсир кўрсатади. Шу боис инфляция даражаси – бу алмашув курсининг ҳозирги ва келажакдаги ўзгаришларининг тахминий мўлжали ҳисобланади.

    Бизда ҳозир инфляция даражаси қандай? Масалан, Статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2018 йилда 14,3 фоиз бўлган. Бу рақам тақрибий. Аммо у рақамлар ҳақида сўзлайди.

    Кейинги йил давомида сўм қанчалик қадрсизланди? Бир йил аввал 1 доллар расмий курс бўйича 7765 сўм эди. Бугун — 8705. Ўсиш қандай? Атиги 12 фоиз. Бу оз. Сўм янада кўпроқ қадрсизланиши керак эди! Айниқса, аввалги йилда у деярли қадрсизланмагани ҳисобга олинса. Эслатиб ўтаман, 2017 йил сентябрда (валюта бозори либераллаштирилганидан кейин) доллар нархи 8094 сўм эди. Сўм икки йил ичида қанчалик қадрсизланди? 7,5 фоиз! Бу мамлакатдаги ҳақиқий инфляция ҳисобга олинадиган бўлса, кулгили рақам.

    Нима учун айнан ҳозир алмашув курси кескин кўтарилиб кетди?

    Ҳа, чамаси, Марказий банк маълум қилганидек, ташқи омиллар таъсир кўрсатмоқда: савдо ҳамкорларимиз бўлган мамлакатлар валюталари озгина қадрсизланди. Аммо асосий сабаб бошқа ёқда. Марказий банк яқин-яқингача ташқи бозорда олтин сотиб сўмнинг ҳақиқий алмашув курсини сунъий равишда мустаҳкамлаб келганди, яъни ортиқча пул эмиссияси сабабли тушиб кетишини тўхтатиб турганди.

    Бу эса кейинги бир ярим йил ичида импорт ўсишига асосий сабаб бўлди. Қандай боғлиқлик бор? Экспорт ҳам, импорт ҳам алмашув курсига қаттиқ боғланган. Агарда сўмнинг ҳақиқий алмашув курси ўсса (яъни номинал девальвация инфляциядан ортда қолса), у ҳолда импорт нисбатан арзонлашади ва унга бўлган талаб ошади. Экспорт билан эса ҳаммаси аксинча: миллий валютанинг мустаҳкамланиши эса экспортнинг фойдасини камайтиради (маҳсулотларимиз ташқи бозорда қимматлашади). Натижада хорижий валюта таклифи камаяди, унга бўлган талаб эса ошади.

    Марказий банк девальвациянинг ҳозирги сабаби импортга бўлган талабнинг ўсиши деб айтганида мутлақо ҳақ. Фақат бу ўсиш биринчи навбатда Марказий банкнинг аввалги сиёсати натижаси эканлигини айтишмаяпти. Айнан олтин-валюта резервларини сотиш ҳисобига сўмни мустаҳкамлаш сиёсати импортнинг ўсишини рағбатлантирган.

    Ҳозирда Марказий банк бу сиёсатдан воз кечди. Доллар пайтдан фойдаланмоқда. Яъни сўм девальвацияси сунъий равишда ушлаб турилганидан сўнг бозорда сакраш юз бермоқда ва мувозанат тикланмоқда.

    Энг асосийси, Марказий банкнинг интервенцияси алмашув курсининг кескин сакрашини силлиқлашга йўналтирилиши лозим. Аммо амалиётда бундай сиёсат моҳирона олиб борилмайдиган бўлса, тескари натижани кўришимиз мумкин.

    Хулоса қандай?

    • Талаб ва таклиф қонунини алдашга уриниб бўлмайди. Бозорни алдаб бўлмайди. Эртами-кечми мувозанат нуқтасига қайтишга тўғри келади. Йиғилиб қолган инфляцияни ҳисобга оладиган бўлсак. Биз бу нуқтага ҳали етиб келмадик. Яъни қисқа муддатли даврда агарда Марказий банк аралашмайдиган бўлса (шундай бўлишига умид қиламиз), доллар яна ошади.
    • Ҳозирги девальвация импортнинг қимматлаши, натижада эса ҳажми қисқаришига олиб келади. Бошқа томондан, бу экспортчилар учун манфаатли. Натижада экспорт ўсишини кутиш мумкин (табиийки, мавсумий ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда).
    • Узоқ муддатли режада доллар курси ортиқча пул эмиссияси муаммосини ҳал қилмагунимизча ўсишда давом этади. Айнан у инфляция ва девальвацияни вужудга келтиради. Молия тизимимизни мустаҳкамлашни истасак, унинг мустаҳкам эмаслиги сабабларини бартараф этишимиз лозим.
    Ортиқча пул эмиссияси нимага боғлиқ — бу мавзу алоҳида суҳбатни талаб қилади ва бу борада мақолаларим чоп этилган. Унинг фискал сиёсат соҳасида ҳам, пул-кредит сиёсати соҳасида ҳам сабаблари мавжуд.

    Шундай қилиб, молиявий мустаҳкамлигимиз, жумладан алмашув курсининг мустаҳкамлиги ҳукумат ва Марказий банк ҳамда ташаббуслари иқтисодиётдаги ортиқча пул миқдорига катта таъсир кўрсатувчи Президентнинг қўлларида. Раҳбариятимизнинг оқилона йўл тутишига, молия интизоми ва бозор иқтисодиёти қонунларига риоя қилишига умид қиламиз.

    Юлий Юсупов

    10.08.2019, 21:01   Изоҳ (0)   115223
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент вилоятидаги тўртта туман ИИБ бошлиғи ўзгарди

    10.08.2019, 20:54

    Ўзбекистонда инвестиция муҳитини яхшилаш мақсадида халқаро арбитраж ислоҳоти ўтказилади

    10.08.2019, 20:48

    Тошкентда огоҳлантирувчи йўл чизиғининг янги тури экспериментал кўринишда қўлланилади

    10.08.2019, 20:43

    Кун фотоси: Арафа дастурхони атрофида ўтирган Шавкат Мирзиёев ва Зироатхон Ҳошимова

    10.08.2019, 19:19

    Тошкентда ярим асрлик қайрағочларни ноқонуний кесган шахс ушланди

    10.08.2019, 17:56

    «АрМИ – 2019». Ўзбекистонлик ҳарбий тиббиётчилар «Индивидуал маҳорат» шартида энг яхши эканликларини кўрсатди

    10.08.2019, 17:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Самолётда кўпчилик фойдаланса-да, аслида фойдасиз бўлган 5 нарса

    Лайфстайл | 19 июл, 15:40

    Истанбулдан Тошкентга учаётган самолёт бортида чақалоқ туғилди

    Ўзбекистон | 19 июл, 15:15

    Австралия Украинага 49 та Аbrams танкларини етказиб берди

    Дунё | 19 июл, 15:05

    Левандовски Польша терма жамоасига қайтади

    Спорт | 19 июл, 15:00

    “Уйда ёлғиз” фильмида кўпчилик пайқамаган мантиқсиз хатоликлар (фото)

    Кино | 19 июл, 14:35

    Давлат гранти қайси таълим йўналишларига кўп ажратилиши маълум бўлди

    Ўзбекистон | 19 июл, 14:03

    Ёзги трансфер ойнасида энг кўп харажат қилган клублар: “Челси” етакчи, “Ливерпуль” ва “Реал” ҳам ундан қолишмаяпти

    Спорт | 19 июл, 13:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.