Йўл ҳаракати хавфсизлигини янада ошириш мақсадида Тошкентнинг Бешқайрағоч кўчасида огоҳлантирувчи йўл чизиғининг янги тури экспериментал кўринишда қўлланилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Пиёдалар ўтиш жойидан 50 метр олдин, асфалтда махсус огоҳлантириш йўл чизиғи кўрсатилади. Махсус йўл чизиғининг бу тури йўл харакати иштирокчиларини қўшимча ҳимоя қилиш учун мўлжалланган.
Изоҳ (0)