• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ақлли электр ҳисоблагичлар» кўрсаткичларни ошириб қайд этадими? Энергетика вазирлиги жавоб берди

    Ўзбекистонда оммавий равишда ўрнатилаётган янги электр ҳисоблагичлар кўрсаткичларни кўпайтириб қайд этаётгани ҳақидаги эътирозлар сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда кўп билдирилмоқда. Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ушбу ҳолат юзасидан изоҳ берди.

    Фото: Энергетика вазирлиги

    Фото: Энергетика вазирлиги

    Вазирлик вакилларининг таъкидлашича, 2019 йилнинг июли сўнгги 25 йилдаги энг жазирама июль бўлиб тарихга кирди. Натижада, 2018 йил июлида Тошкент шаҳрида электр энергияси истеъмоли 584,6 миллион кВт•соатни ташкил этган бўлса, 2019 йил июль ойида бу рақам 647,9 миллион кВт•соатга тенг бўлди — яъни 63,3 миллион кВт•соат кўп электр энергияси истеъмол қилинди.

    Қайд этишларича, ўрнатилаётган янги ҳисоблагичларда аниқлик даражаси илгариги индукцион ёки биринчи авлодга мансуб айрим электрон ҳисоблагичлардан бирмунча юқори. Мисол учун, индукцион ҳисоблагичларда аниқлик даражаси ±2,5 фоизни ташкил этса, янгиларида бу ±1,0 фоизни ташкил этади.

    Бундан ташқари, индукцион ҳисоблагичларнинг аниқлик даражаси ҳар беш йилдан сўнг ±5 фоизга камаяди. «Бундан келиб чиқиб айтиладиган бўлса, айрим индукцион ҳисоблагичларда аниқлик даражаси ±10 фоизга ошиб кетган бўлса-да, биз ҳанузгача эски ҳисоблагичлардан фойдаланишда давом этяпмиз», — дейилади вазирлик ахборотида.

    «Маълумки, айрим ноинсоф истеъмолчилар иситиш тизимига ‘нулевой’ ўтказгич улаб олган ҳолда, электр энергиясини ноқонуний тарзда истеъмол қилиб келади. Бу эса энергия тизимига зарар етказилишига, иситиш қувурларининг ишдан чиқишига, айрим ҳолларда эса ток уриш натижасида фуқароларнинг ҳалок бўлишига сабаб бўлади. Ҳозирги ҳисоблагичлар бундай ҳолатларда нафақат ҳисоблагичдан ўтаётган электр энергиясини, балки ноқонуний тарзда фойдаланилаётган қисмини ҳам ҳисобга олади», — дейилади Энергетика вазирлиги ахборотида.

    Қўшимча қилинишича, Сирғали-2 даҳасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида истиқомат қилувчи фуқаро С.А.Ю. интернетга: «Ҳисоблагич ўта кўп миқдорда ҳисоблаяпти», деган шарҳ билан видеоролик чиқарган. Бунга жавобан 9 август куни соат 10:00 да «Электрон ҳисоблагич» қўшма корхонаси директор ўринбосари К.Нурматов, «Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси» директори Д.Имомов, Сирғали тумани ҳокими ўринбосари Б.Тўхаев, «Ўзстандарт» агентлиги мутахассиси Н.Нурмуҳамедов иштирокида «таққослаш тажрибаси» ўтказилиб, қайд этилган натижалар бўйича истеъмолчига тўлиқ тушунтириш берилган.

    «Истеъмол қилинган электр энергияси тўғри ҳисобланаётгани тўлиқ тасдиқланди. Бу жараёнда иштирок этган фуқаро С.А.Ю бунга иқрор бўлиб, узр сўраган ва интернетда бу ҳақда шарҳ қолдиришга ваъда берган», — дейилади хабарда.

    Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 2018 йил 23 октябрдаги «Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Тошкент шаҳрининг Юнусобод, Олмазор, Шайхонтоҳур, Учтепа, Миробод ва Сирғали туманларида автоматлаштирилган ҳисоблаш тизимини жорий этиш мақсадида 150 нафарга яқин ходим иштирокида ҳисоблагичларни алмаштириш ишлари олиб бориляпти.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда янги ҳисоблагичлар электр истеъмолини нотўғри ҳисоблаяптими? Биз мутахассисга мурожаат этдик

    10.08.2019, 21:23   Изоҳ (0)   34166
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда доллар курси ўсиши қачонгача давом этади? Иқтисодчи фикри

    10.08.2019, 21:01

    Тошкент вилоятидаги тўртта туман ИИБ бошлиғи ўзгарди

    10.08.2019, 20:54

    Ўзбекистонда инвестиция муҳитини яхшилаш мақсадида халқаро арбитраж ислоҳоти ўтказилади

    10.08.2019, 20:48

    Тошкентда огоҳлантирувчи йўл чизиғининг янги тури экспериментал кўринишда қўлланилади

    10.08.2019, 20:43

    Кун фотоси: Арафа дастурхони атрофида ўтирган Шавкат Мирзиёев ва Зироатхон Ҳошимова

    10.08.2019, 19:19

    Тошкентда ярим асрлик қайрағочларни ноқонуний кесган шахс ушланди

    10.08.2019, 17:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!

     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ердан 4 ярим ёруғлик йили узоқлигида янги сайёра ва юлдуз аниқланди

    Дунё | 10 август, 00:10

    “Украина тақдири европаликлар иштирокисиз ҳал қилинмаслиги керак” — Эммануэл Макрон

    Дунё | 9 август, 23:30

    Ўзбекистонда иш берувчиларга қўйилган айрим талаблар бекор қилинади

    Ўзбекистон | 9 август, 23:01

    “Ан-Насср” “Бавария” футболчисига қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 9 август, 22:24

    “Ҳизбуллоҳнинг қуролсизлантирилишига қаршимиз” — Эрон расмийси

    Дунё | 9 август, 22:20

    Индонезия Ғазо жабрдийдалари учун кимсасиз оролда шифохона очади

    Дунё | 9 август, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.