Янгийўлдаги 2 та уй аҳолиси ҳокимнинг уйларни бузиш қарорини бекор қилишга эришди. Бу ҳақда Facebook’даги «Potrebitel.uz» гуруҳида маълум қилинди.
Аввалроқ Янгийўлдаги 2 та кўпқаватли уй аҳолига ўз уйларини тарк этишга 2 ҳафта вақт берилиб, уйлар ноқонуний бузиб ташлангани ҳақида маълум қилинганди. Шу билан бирга, уларга янги уй қурилгунга қадар ўзлари вақтинча турар жой топишлари кераклиги айтилган.
Бузилган уйлар ёнидаги яна 2 та уйни ҳам худди шундай тақдир кутаётганди. Урганч, Риштон ва Яккабоғдаги аянчли воқеалардан сўнг бу уйларни муддатидан олдин бузиш бекор қилинди.
Хабарда айтилишича, одамларга эски уйларни тортиб олишдан аввал янгисини қуришга ваъда берилди.
Изоҳ (0)