Тошкентда ЙПХ инспектори Мирзо Улуғбек туманида ўқ узиши билан боғлиқ ҳодисага изоҳ берилди.
ИИББ матбуот хизматига кўра, ходимлар томонидан ўқотар қурол қўлланилиши «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонун асосида тартибга солинади.
Ушбу қонуннинг 24-моддасида транспорт воситасининг ҳайдовчиси фуқаролар ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирса ҳамда қонуний талабларга бўйсунмай, тўхташдан бош торца, ички ишлар ходими ушбу транспорт воситасини шикастлаш йўли билан тўхтатишда ўқотар қуролни қўллаш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатиб ўтилган.
Шу билан бирга, беихтиёр ўқ отилиши сабаблари ўрганилмоқда. Жумладан, қуролнинг носозлиги тахмини ҳам текширилади.
Изоҳ (0)