Ғиждувон туман ИИБ ходимлари ўтказган тезкор тадбир давомида Когон тумани ҳудудида жойлашган тамаддихонада Ғиждувон тумани, Памўза маҳалласида яшовчи, 1982 йилда туғилган М.Й. гумонланиб текширилди.
Текширувда у овқатланаётган столдаги ошхона ликопчасидан 0,23 грамм «гашиш» гиёҳвандлик моддаси топилиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди. Тушликни «ўзгача» ўтказишни ният қилган шахснинг қилмиши амалга ошмай қолди.
Ҳолат юзасидан М.Й.га нисбатан ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ (0)