8 август, пайшанба куни соат 7:30 да «102» рақамига Юнусобод туманидаги Боғи шамол ва Янги шаҳар кўчалари чорраҳасида учта автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганлиги ҳақида хабар келиб тушди, деб ёзади Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.
Hyundai русумли автомобиль ҳайдовчиси 34 ёшли Шоҳрух Т. светофорнинг тақиқловчи сигналига ўтиб кетиб, 29 ёшли Ботир С. бошқарган Cobalt ва 24 ёшли Муроджон С. бошқариб борган Spark автомобиллари билан тўқнашган.
ЙТҲ натижасида Cobalt автомобили йўловчилари 40 ёшли Шукурулло А. ва 32 ёшли Маҳлиё К., шунингдек, Hyundai автомобили йўловчиси 10 ёшли I.Ш.га тан жароҳати етказилган.
ЙТҲ оқибатида жабрланганлар шифохонага етказилди. Аммо шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамасдан, 10 ёшли I.Ш. ҳаётдан кўз юмди, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)