Мудофаа вазирлигида Фуқаролар қабулхонаси иш бошлади, деб хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.
Қабулхона Мудофаа вазирлиги фаолиятининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш, фуқароларнинг соҳага оид таклиф, мулоҳаза ва муаммоларини зудлик билан ўрганиб чиқиш, шунингдек, тизимда олиб борилаётган ислоҳотлар борасида жамоатчилик фикрини ўрганиш мақсадида очилган.
Очилиш маросимида мудофаа вазири ўринбосари генерал майор Азизбек Икрамов, бошқарма бошлиқлари ва бошқа меҳмонлар иштирок этган.
Қайд этилишича, шу куни генерал майор Азизбек Икрамов Халқ қабулхонасига ташриф буюрган фуқароларни қабул қилди. Қабул давомида элликка яқин мурожаатлар кўриб чиқилган. Бир қатор муаммолар жойида бартараф этилган.