Тошкент вилоятининг Пискент туманида яшовчи 27 ёшли О.А. уйида ўзаро жанжал оқибатида маст ҳолда бўлган 57 ёшли отаси Ў.А.ни танасининг турли жойларига қўллари билан уриб жароҳат етказди.
ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, воқеа 2019 йилнинг 5 август куни содир бўлган.
Натижада Ў.А. воқеа жойида вафот этган. О.А. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)