Андижонлик Муяссархон Маматқулова вилоят скрининг марказида уч нафар эгизакни дунёга келтирди.
Балиқчи тумани, Олимбек маҳалласида яшовчи Жавлонбек ва Муяссархон Маматқуловлар оила қурганларига қарийб ўн йил бўлди. Ўтган ана шу йиллар давомида уларга фарзанд кўриш насиб этмади.
Кўп даволанишди, кимлардир уларга ажрашишни маслаҳат берди. Лекин бу икки ёш ҳар қандай гап-сўзларга қарамасдан оиласини барбод қилмади, фарзандли бўлиш умиди билан яшади.
Яратганнинг марҳамати билан улар бир йўла уч эгизакнинг ота-онасига айланди. Эгизакларга Фотима, Муҳаммадазиз ва Зуҳра деб исм қўйилди. Шифокорларнинг таъкидлашларича, она ва эгизакларнинг саломатлиги яхши. Бир-икки кун ичида уйларига кетиш учун рухсат берилар экан.
Изоҳ (0)