• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12790.43
    • RUB162.6
    • EUR14486.44
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Карим Баҳриев: Ўзбекистон 1991 йилдан сўнг чорак аср шахсга сиғиниш ва унинг зулмидан азоб чекиб яшади

    Карим Баҳриев ўз вақтида Биринчи президентни кескин ва очиқ танқид қилган. Ислом Каримов ўзига нисбатан билдирилган бу танқидларни қандай қабул қилган? Шоир ва журналист бу ҳақда шундай хотирлайди.

    Фото: Карим Баҳриев фотоархиви

    Фото: Карим Баҳриев фотоархиви

    — Унинг учун биринчи ва ёқимсиз танқид 1991 йил 7 июнь куни «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетасида эълон қилинган «Уйғониш машаққати» мақоласида ифода этилган. Бу воқеа мен уйланган кунда рўй берган. Ҳали газеталар «Шарқ» нашриётида чоп этилаётган ва расталарга етиб келмаган бир пайтда, яъни тонгги ошга давлат раҳбари девонидан, парламентдан вакиллар ва вазирлар меҳмон сифатида келишди. Вазирлар Маҳкамасининг биринчи кафесида ўтказилган кечки базмга эса менга таниш бўлган бирорта ҳам амалдор келмади. Тўй Тошкент ҳамда самарқандлик меҳмонлар ва қариндошлар иштирокида, парламентда менга маслакдош бўлган яқин дўстлар, шеърлар ўқиган ва кўп қадаҳ сўзлари айтган шоирлар-у ёзувчилар даврасида ўтди. Турмуш ўртоғимнинг қариндошлари ҳатто «Бу тўй эмас, йиғилиш бўлди» дейишган.

    Кейин маълум бўлдики, газета эрталаб расталарга чиққан. Вазирлар Маҳкамаси Президиуми ва Олий Кенгашнинг қўшма йиғилишида Ислом Каримов устозларим — шоир Эркин Воҳидов ва ёзувчи Пиримқул Қодировга жаҳл билан бақирган: «Уни садоқатли, истеъдодли одам деб айтяпсизларми? У менга душман-ку! У мухолифатчи!».

    Эркин Воҳидов ўша йиллари Ошкоралик қўмитаси раиси, Пиримқул Қодиров эса Тил, дин, маданият ва миллатлараро қўмита раиси эди. Мен турли даврларда уларнинг иккисида ўринбосар бўлиб ишлаган эдим. «Уйғониш машаққати» мақоласида шахсни улуғлаш бошланаётгани ҳақида фикр юритилганди. Танқидий материалим чоп этилишидан аввал давлат раҳбарининг қишлоқ ва узоқ қишлоқларда яшовчи аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш тўғрисидаги қарори эълон қилинганди. Телевизор орқали чиройли диктор аёл мақтовга йўғрилган матнни ўқий бошлади: «Бизга тоза сув берганлиги учун Президентга раҳмат!», «Унга раҳмат, бунга раҳмат» ва ҳоказо.

    Мен бунга ўз мақоламда шундай муносабат билдирганман: «Президент ўз томорқасида бодринг эккани ҳам, етиштиргани ҳам йўқ. Ишлаб топган пулларига сизларга водопровод ўтказиб бергани ҳам йўқ. У бюджет пулларини ажратаяпти. Бу пуллар эса бизнинг — солиқ тўловчиларнинг пули. Агар шундай давом этса, биз уни ўзимиз нафас олиб турган ҳаво учун ҳам мақтай бошлаймиз. Нега биз яна қайтадан шахсни улуғлашни ташкиллаяпмиз? Ахир биз СССР даврида авторитаризм ва тоталитаризмдан тўймаганмидик?».

    Бу сўзлар унинг Президент бўлиб сайланганига бор-йўғи олти ой ўтганидан кейин ёзилганди. Бироқ, бу огоҳлантириш муҳим ва башоратли бўлиб чиқди — мамлакат кейинги чорак аср давомида шахсга сиғиниш ва унинг зулмидан азоб чекиб яшади.

    Парламентдан қувилиб, сўнг қамалишимни ҳамма кутаётганди. Мақоламдан кейин айрим танишларим мен билан дуч келганларида саломлашмай ҳам қўйишди. Одатда Каримовнинг ғазаби тез сўнарди. Икки-уч кун жаҳл қиларди. Аммо бу сафар у мен билан бир ярим ой гаплашмади. Ўша пайтдаги муфтий Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, «Госплан» раҳбари Шукрулло Мирсаидов ва парламентнинг Тил, дин, маданият ва миллатлараро қўмитаси котиби, яъни мен учаламиз диний ташкилотларни солиқдан озод қилиш масаласини муҳокама қилаётган пайтимизда олдимга Ислом Каримов келди ва баланд овозда бақира бошлади: «Нима қилиб қўйдинг?!».

    Мен унга хотиржам жавоб бердим: «Ёздим. Чоп этилди. Нима қилиш керак? Ортга қайтариб бўлмаса энди!». У ўзини босиб олиб, гапирди: «Биламан, сен мен ҳақимда ҳеч қачон яхши сўзлар ёзмайсан. Лекин ёмонини ҳам ёзма. Менинг душманларим шундоғам етарли. Биз сен билан бир жойданмиз. Хафа эмасман».

    Шундай қилиб биз ярашиб олдик ва Каримов мени у ёки бу моддалар билан қамаш кераклиги ҳақидаги қоғоз билан кирган амалдорлари қувғинидан бир неча маротаба қутқариб қолган.

    06.08.2019, 22:25   Изоҳ (0)   172626
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Акмал Саидов: Буллинг — янги ижтимоий воқелик

    06.08.2019, 22:10

    Камбағал ўлишини истамайдиган гўрков, кир машинаси совға қилинган ургутлик эгизаклар, ерга ёпирилган магнит бўрони ва куннинг бошқа хабарлари

    06.08.2019, 21:11

    Танзила Норбоева Hyundai Motors компанияси вице-президенти билан учрашди

    06.08.2019, 20:57

    МИБ Қўқонда электр токидан текин фойдаланиб келган тадбиркорнинг кирдикорини фош қилди

    06.08.2019, 20:45

    Ҳайит куни тест бўладими?

    06.08.2019, 20:34

    Акмал Саидов: Тошкентдаги воқеадан ҳамма хулоса чиқарганида, Ўзбекистоннинг обрўсига доғ тушадиган кейинги ишлар бўлмасди

    06.08.2019, 20:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Ипотека Банк OTP Group ўзини ўзи банд қилганларга янги ипотека дастурини ишга туширди: ҳужжатларсиз, асаббузарликсиз, самарали натижалар билан


    “Ўзбекинвест” IUA аъзосига айланди ва Лондоннинг глобал суғурта бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлади


    Систит — бу уят эмас!


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” бизнес учун қулай инновацион банк бўлишга интилмоқда


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Месси ва Роналду бир жамоада ўйнаши мумкин

    Спорт | 2 июн, 13:35

    Қўрқинчли тушлар инсон соғлиғи ҳақида нималарни айтиб бера олади?

    Лайфстайл | 2 июн, 13:34

    Россия 20 йил қидирувда бўлган қозоғистонликни экстрадиция қилди

    Дунё | 2 июн, 13:04

    Lego ва Nike ҳамкорликда кийим-кечак ва янги конструктор ишлаб чиқаради

    Қўзиқорин | 2 июн, 12:57

    Ўзбекистонда ёзнинг илк ҳафтаси қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 июн, 12:53

    Ўзбекистонда синтетик метан ишлаб чиқарувчи биринчи қурилмалар ишга туширилди

    Ўзбекистон | 2 июн, 12:43
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.