Афғонистон Мудофаа вазирлиги мамлакатнинг турли вилоятларида ўтказган ҳарбий операция давомида «Толибон» жангариларнинг 92 нафарини йўқ қилди. Бу ҳақда Анадолу агентлигига таяниб, «Korrespondent.net» хабар бермоқда.
«Афғонистонда сўнгги сутка давомида ўтказилган операциялар натижасида 92 нафар толибон жангариси зарарсизлантирилди, 56 нафари яраланди», — дейилади хабарда.
Таъкидланишича, афғон ҳарбийлар НАТО кучлари ёрдами билан бир вақтнинг ўзида 9 та вилоятда иш олиб бормоқда. Операциялар давомида 10 нафар жангари қўлга олинган, кўплаб қуроллар ва ўқ-дорилар мусодара қилинган.
Изоҳ (0)