АҚШ энергетика вазири Рик Перри ва Саудия Арабистони энергетика, саноат ва минерал ресурслар вазири Ҳолид ал-Фалиҳ Вашингтонда учрашиб, Эрон жаҳон нефть бозорини беқарорлашишига тўсқинлик қилишга келишиб олди. «ТАСС»нинг ёзишича, бу ҳақда АҚШ энергетика вазирлиги матбуот хизмати маълум қилган.
«Вазирлар Перри ва ал-Фалиҳ дунёда энг йирик нефть етказиб берувчи бўлган АҚШ ва Саудия Арабистони жаҳон нефть бозори таъминотида узилишлар бўлмаслиги учун, айниқса, Эрон нефть бозорини беқарорлаштиришга қаратилган тажовузкор уринишларини ҳисобга олган ҳолда ҳамкорлик давом этишини тасдиқлади», — дейилади хабарда.
Нефть сотиб олишни тақиқлашни ўз ичига олувчи Эронга қарши санкциялар Вашингтон томонидан 2018 йилнинг ноябрь ойида қайта тикланган эди. АҚШ 8 та давлатлар ва ҳудудлар — Хитой, Греция, Ҳиндистон, Италия, Япония, Жанубий Корея, Тайван ва Туркияга Эрон углеводородини импорт қилишни давом эттиришга ярим йил берганди, аммо 2 майдан бошлаб бу истиснолар тугатилган.
Изоҳ (0)