Одесса вилоятида жойлашган туман шифохоналарининг бирида граната портлади, деб хабар беради «Gazeta.ru».
Таъкидланишича, нохуш ҳодиса оқибатида икки киши ҳалок бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, шифохонанинг озиқ-овқат бўлими ходимининг олдига ҳамхонаси келган ва у ўз ортидан эшикни ёпганидан сўнг портлаш содир бўлган.
Ҳозирда «қасддан қотилликни амалга ошириш» бўйича жиноят иши қўзғатилган бўлиб, воқеа жойида тезкор-тергов гуруҳи ишламоқда.
Изоҳ (0)