Кобулнинг ғарбий қисмида кучли портлаш содир бўлди, деб хабар бермоқда «ТАСС» TOLOnews телеканалига таяниб. Оқибатда камида 34 киши жабрланган.
Афғонистон ИИВ хабарига кўра, портловчи қурилмалар ўрнатилган машина портлаган. Жиноятчилар полиция идорасини мўлжаллаган.
Хабарда воқеанинг бошқа тафсилотилари берилмаган. Ҳудуддаги экстремистлар гуруҳининг ҳеч бири ҳодиса учун жавобгарликни ўз бўйнига олмаган.
Изоҳ (0)