КХДР 6 август куни Ким Чен Иннинг шахсий раҳбарлиги остида янги тактик бошқариладиган ракеталарни синовдан ўтказди. Бу ҳақда Yonhap агентлигига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
«Мамлакатнинг ғарбий қисмидаги аэродромдан учирилган 2 та ракета пойтахт округи ва марказий ҳудудлар устидан учиб ўтиб, Шарқий (Япон) оролдаги нишонга муваффақиятли урилди», — дейилади агентлик хабарида.
Синовни кузатган Ким Чен Иннинг таъкидлашича, ракеталарнинг учирилиши Жанубий Кореяга АҚШ билан биргаликда ҳарбий машқлар ўтказаётгани муносабати билан огоҳлантириш юбориш имконини берди.
Изоҳ (0)