Симон Миньоле «Ливерпуль»ни тарк этиб, ватани — Бельгияга қайтди.
Симон «Брюгге» клуби билан 5 йиллик шартнома имзолади. 30 ёшли посбон трансфери учун «Ливерпуль» 6 миллион фунт ишлаб олди.
Маълумот учун, Симон 2013 йил «Сандерленд»дан Мерсисайд клубига ўтганди. У «Ливерпуль» сафида 6 йил ичида 204 та ўйин ўтказди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)