Туриннинг «Ювентус» клуби жамоа ҳимоячиси Даниэле Ругани бўйича «Арсенал» берган таклифини рад этди. Бу ҳақда Calciomercato хабар берди.
Лондонликлар футболчини икки мавсумга ижарага олишни хоҳлаганди. Аммо «Ювентус» мавсумни беш нафар марказий ҳимоячи билан бошлашни маъқул кўриб, бу таклифни рад этди.
Маълумот учун, Ругани ўтган мавсум А Серияда 15 та ўйинда иштирок этиб, 2 та гол урди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)