• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Акмал Саидов: Тошкентдаги воқеадан ҳамма хулоса чиқарганида, Ўзбекистоннинг обрўсига доғ тушадиган кейинги ишлар бўлмасди

    Тадбиркорнинг уйини ноқонуний бузилишини ўрганиш бўйича Тошкент шаҳар ҳокимига Ўзбекистон миллий маркази раҳбари киритган хат учун Акмал Саидовни бир ой кўзини очиришмаган. Саидов бу ҳақда 6 август куни журналистлар билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотда айтиб ўтди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимов.

    Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

    Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

    Эслатиб ўтамиз, Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев 27 апрель куни шаҳар ҳокимлиги биносида инвестор Муҳаммадбобур Хўжаев ва унинг шериги, хусусий қурувчи Азиз Зокиров билан мулоқот ўтказганди. Унда Муҳаммадбобур Хўжаевга ўзига тегишли Риштон кўчасидаги 106-уйнинг бузилиши натижасида 600 киши ишсиз қолиб, тадбиркор 1,35 миллион доллар зарар кўргани бўйича масалалар ўртага ташланиб, икки томон музокара олиб борган. Учрашув аввалида ҳоким Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон миллий маркази раҳбари Акмал Саидов томонидан юборилган хатни ўқиб эшиттирганди. Хатда тадбиркорнинг шикояти ўрганиб чиқилиши ҳамда ОАВда тарқалаётган хабарларни қонуний ва адолатли кўриб чиқиш сўралган.

    Анжуманда Акмал Саидов уйларни ноқонуний бузилмаслигини биринчи бўлиб Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ апрель ойида кўтариб чиққанини таъкидлади.

    «Хусусий уй муқаддас-ку, судни қарорисиз уйни бузиш мумкин эмас. Бунга ҳоким жаноблари қачон амал қилади? Хўжаевнинг уйи бузиб юборилганда Ортиқхўжаев жаноблари билан ким учрашув ташкил қилди? Ортиқхўжаев менга мурожаат қилиб, роса кесатди-ку: ‘Жаноб Саидов менга хат ёзди’, деб. Мен оддий фуқаро келса ҳам ёзаман, қабул қилинг, деб айтдим, қабул қилди. Ўшанда ҳаммаси тўхтаб, қолганлар ҳам қулоқ солганда эди, ҳозирги кундаги аҳволга келмас эдик. Ҳамма катта-катта раҳбарлар Саидов шунақа дебди деб, бир ой мени кўзимни очирмади. Тадбиркор туғушган қариндошим эмас, келиб: ‘Ёрдам беринг, ҳоким мени қабул қилса бўлди, масалани тушунтириб бераман’, деди. Хатда бузилишлар қонун доирасида бўлишини ёздим. Қуришда қонун бузилган бўлса, уйни бузиш керакдир? Лекин суд қарори билан бузиш керак! Қурилиш қоидалари бузилган бўлса, у мени ишим эмас, уни тартибга солувчи экспертизаси ва бошқа тегишли идоралари бор. Лекин бузилган уйнинг маблағини ким қайтаради? Бузишга бузибсизлар, майли, компенсациясини тўлаб беринглар, қурувчи пул сарфлаган-ку дедим», — деди Саидов.

    Марказ раҳбарининг таъкидлашича, агар ўша вақтда ҳамма бош кўтариб, бунга қарши чиққанида, балки ҳозиргидек Яккабоғдаги ҳоким ўринбосарига ўт қўйишлар, Риштондаги дод-войлар, Урганчдаги каби катта эътирозлар бўлмас эди.

    «Газак олиб кетди. Ҳеч ким индамади, фақат мени бир ой кўзимни очиришмади. Агар ўшанда тўхтатилганда, бошқалар ҳам қулоқ солганда, ҳозирги кундаги нохушликлар бўлмасди. Ўзбекистоннинг халқаро обрўсига катта доғ туширган ҳаракатларни биттаси шу бўлди. Халқаро даражага чиқиб кетишига ўзимиз шароит яратиб бердик. Хусусий мулк дахлсиз бўлмаса, хорижий сармоядор келадими? Инвестор: ‘Ўзбекистонда ҳозир қурилган уй бузиб ташланаётган экан, қандай борман?’, дейди. Мен чет элда ишлаганман, чет элдаги ҳамкасблар билан мулоқот қиламан, уларни қонунга, хусусий мулкка муносабатини биламан-ку. Эртага мулкини ҳимоя қила олишига ишонч берувчи мустақил суд ва таъзиқ ўтказмасликларига асос керак. Шунда Ўзбекистонга биров келади. Битта одамнинг уйини бузишнинг катта сиёсий аҳамияти ҳам бор. Биз мамлакат миқёсида эмас, халқаро миқёсда фикрлашимиз лозим», — деди марказ раҳбари.

    Аввалроқ тадбиркор Муҳаммадбобур Хўжаев ва Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев учрашувидан сўнг Давлат солиқ қўмитаси солиқ қонунчилигини бузгани иддао қилинган тадбиркор ишини ўрганишни бошлагани хабар қилинган эди. Лекин ўрганиш натижалари эълон қилингани йўқ.

    Шунингдек, учрашувда Artel ва Akfa ходимлари Рамзиддин Қўчқоров ва Баҳодир Ҳакимовнинг 4,8 миллиард сўмни «қора бозор» дан қарийб 500 минг долларга айирбошлангани ҳақида ўзлари айтиб берган эди. Лекин ҳанузгача ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар катта миқдордаги валютани ноқонуний айрибошлаш бўйича иш очилгани ҳақида хабар бермади.

    06.08.2019, 20:11   Изоҳ (0)   94491
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент шаҳар ИИББ Бўрижар каналидан топилган жасад ҳақида ахборот берди

    06.08.2019, 19:45

    Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга янги модда киритилмоқда: Ҳуқуқбузар жариманинг 70 фозини тўласа, қолганидан озод бўлиши мумкин

    06.08.2019, 19:34

    Пан Ги Мун октябрь ойида Ўзбекистонга ташриф буюриши мумкин

    06.08.2019, 19:23

    Наманганда ҳарбийлар кекса аёлларга тегишли «яшил ҳудуд»ларни бузмоқда (видео)

    06.08.2019, 19:11

    Абдулазиз Комилов Туркия элчиларининг 11 йиллик конференциясида иштирок этди

    06.08.2019, 18:36

    «Ҳарбий-тиббий эстафета»даги ўқ отишда Ўзбекистон терма жамоаси етакчи бўлди (видео)

    06.08.2019, 18:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Илон Маскнинг фото ва видео яратиш учун мўлжалланган нейрон тармоғи бепул бўлди

    Дунё | 15 август, 23:40

    Ота-оналарга ОТМ контрактини тўлашда бериладиган солиқ имтиёзида энди ёш фарқ қилмайди

    Ўзбекистон | 15 август, 23:35

    Трамп Лукашенко билан 1300 нафар маҳбусни озод қилишни муҳокама қилди

    Дунё | 15 август, 23:20

    Қорақалпоғистонни ривожлантириш учун 200 млн долларгача хорижий маблағ жалб этилади

    Ўзбекистон | 15 август, 23:07

    Хитой БМТнинг Эронга нисбатан зудлик билан санкциялар киритишига қарши чиқди

    Дунё | 15 август, 22:51

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида авиақатновлар сони кўпаяди

    Ўзбекистон | 15 август, 22:35

    “Россия Украина билан ўт очишни тўхтатишга рози бўлиш имкониятига эга бўлди” — Германия канцлери

    Дунё | 15 август, 22:18
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.