Кеча, 5 август куни Бўрижар каналидан эркак кишининг жасади топилган эди.
Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматининг хабар беришича, 5 август куни соат 10:40 да «102» рақамига 31 ёшли Бобур исмли фуқародан қўнғироқ бўлган.
Фуқаро ўз мурожаатида Чилонзор тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Бўрижар каналида эркак кишининг жасадини кўрганини маълум қилган.
ФВВ қутқарувчилари жасадни сувдан чиқариб олган. Жасад 1 август куни бедарак йўқолган сифатида қидирув эълон қилинган, Шайхонтоҳур туманида яшаган 27 ёшли А.М.га тегишли эканлиги аниқланди.
Ҳозирда терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)