«Потребители» гуруҳига Наманганда кекса аёллар уйи яқинида барпо этган «яшил ҳудуд» ҳарбийлар томонидан бузилаётгани акс этган видео жойлаштирилди.
Видеода ҳарбий кийимдаги ходим аёллар томонидан экилган дарахт ва манзарали ўсимликларни кесиб ташлаётганини кўриш мумкин. Видео муаллифи ҳарбий кийимдаги ходимдан исм-фамилиясини айтишни сўраганида у рад жавобини берган.
Шунингдек, у «яшил ҳудуд»ни қандай ҳужжат асосида бузаётганини ҳам маълум қилишдан бош тортган.
Изоҳ (0)