«Лилль»да фаолият юритиб келган Николя Пепе «Арсенал» футболчисига айланди. Бу ҳақда клуб расмий сайтида хабар берилди.
«Тўпчилар» 24 ёшли ивуарлик билан 5 йиллик шартнома имзолади. Пепе Лондон клубида 19-рақам остида тўп тепадиган бўлди.
Николя трансфери учун «Арсенал» 80 миллион евро тўлади. Шу тариқа у клуб тарихидаги энг қиммат харидга айланди.
Пепе ўтган мавсум «Лилль» таркибида барча мусобақаларда 41 та ўйинда майдонга тушиб, 23 та гол урган ва 12 та голга ассистентлик қилган.
Кот-д’Ивуар терма жамоаси таркибида эса 8 та ўйинда қатнашиб, 3 бора рақиб дарвозасини аниқ нишонга олган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)