Футбол бўйича Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финали доирасида 4 август, якшаба куни 4 та ўйин бўлиб ўтади.
Куннинг дастлабки ўйинида Самвел Бабаян бошлиқ Тошкентнинг «Локомотив» клуби сафарда Термизнинг «Сурхон» жамоаси билан ўйнайди. Беллашув соат 18:00 да бошланади. Маълумот учун, термизликлар мусобақанинг 3-босқичида «Раш-милк»ни 3:2 ҳисобида таслим қилганди.
Рўзиқул Бердиев қўл остидаги Қаршининг «Насаф» клуби ўз майдонида «Андижон»ни қабул қилади. Эслатиб ўтамиз, қаршиликлар аввалги босқичда «Истиқлол»ни мағлуб этган бўлса (2:1), «Андижон» «Бухоро»ни йирик ҳисобда ютганди (4:1).
Шу куни Наманганнинг «Навбаҳор» клуби «Нефтчи»га қарши майдонга тушса, Тошкентнинг «Пахтакор» клуби «Яшнобод»ни синовдан ўтказади. Учала учрашув ҳам 20:00 да бошланади.
Ўзбекистон Кубоги
1/8 финал баҳслари
«Сурхон»—«Локомотив» 18:00
«Насаф»—«Андижон» 20:00
«Навбаҳор»—«Нефтчи» 20:00
«Пахтакор»—«Яшнобод» 20:00
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)