Тожикистон молия вазири Файзиддин Қаҳҳорзода Forbes журналининг миллиардерлар рўйхатида бирорта ҳам тожикистонлик фуқаро йўқлигидан афсусда эканлигини маълум қилди, деб хабар беради «Неwс.тж».
«Афсуски, ҳозирча Forbes’да бирор-бир ҳамюртимиз йўқ. Улар бўлганида мамлакатимиз иқтисодиёнинг ривожланиши учун ўз ҳиссаларини қўшган бўларди, албатта», — дейди молия вазири.
Шунингдек, Қаҳҳорзода республикада миллионер ва миллиардерлар бор-йўқлиги ҳақида маълумотга эга эмаслигини таъкидлаб ўтган. Қаҳҳорзода мазкур масалани Молия вазирлиги фаолиятига тааллуқли эмаслиги билан тушунтирган.
Таъкидлаш керакки, 2018 йилда тожикистонлик Азизжон Азимий Forbes журнали томонидан тузилган 30 ёшгача бўлган миллионерлар рўйхатидан ўрин олганди.
Азизжон Азимий Нью-Йорк университетининг энг ёш битирувчиси ҳисобланади. У тожикистонлик ёшларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришга йўналтирилган Tajrupt нодавлат ташкилоти асосчиси ва раисидир.
Изоҳ (0)