АҚШнинг Калифорния штатидаги пляжлардан бирида 2 август куни қоятош қулади, деб хабар бермоқда «Korrespondent.net». Оқибатда 3 киши ҳалок бўлган, яна 2 киши жабрланган.
Полиция маълумотларига кўра, воқеа серферлар орасида машҳур бўлган Grandview Beach пляжида юз берган. Ўша пайтда у ерда кўплаб одамлар дам олаётган бўлган.
Бир аёл воқеа жойида ҳалок бўлган, яна икки киши касалхонага етказилган, аммо уларнинг ҳаётини сақлаб қолинмаган. Жабрланганлардан бири касалхонага ётқизилган, иккинчиси енгил жароҳатлар олган.
Полиция хавфсизлик нуқтаи назаридан пляжни ёпиб қўйган.
Изоҳ (0)