Доғистон давлат университети ректори, Махачқалъанинг собиқ мэри Муртазали Рабаданов қўлга олинди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Муртазали Рабадановни ФХХ ходимлари ушлади. Унинг уйи ва иш жойида тинтувлар ўтказилган.
Рабаданов 2013—2014 йилларда шаҳар мэри вазифасини бажарувчи бўлган чоғида ноқонуний равишда ер майдонлари ажратганликда гумон қилинмоқда.
У Доғистон пойтахтининг жиноий иш қўзғатилган бешинчи раҳбари бўлди.
Изоҳ (0)