• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12712.05
    • RUB161.1
    • EUR14524.79
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қашқадарё вилояти ИИБ милиция бошлиғининг ўзбошимчалигини рад этди

    Қашқадарё вилояти ИИБ Қарши туман ИИБ бошлиғи Баҳодир Арслоновнинг хатти-ҳаракатлари ҳақида сўз борган «‘Милиция бошлиғи уйимга бостириб кириб тинтув ўтказгач, болаларим қўрқиб кетган’. Қашқадарёлик фермер ИИБ бошлиқларининг навбатдаги зўравонлиги фош этди» номли мақолани рад этиб, туман ИИБ бошлиғининг шаъни ва қадр қимматини камситувчи дея баҳолади.

    Баҳодир Арслонов.

    Баҳодир Арслонов.
    Фото: ИИВ

    Вилоят ИИБ раддиясида шундай дейилади:

    2019 йилнинг 21 июль куни тахминан соат 17:00 ларда туман ИИБ бошлиғига, туман ҳудудида вилоят раҳбарияти томонидан тумандаги қолоқ фермерлар билан ишлаш йўналишида йиғилиш ўтказилиши муносабати билан йиғилишда иштирок этиш учун туман ИИБ бошлиғининг секторида бўлган Чароғил ММТП ҳудудидаги «Паризода Рўзиқулова» фермер хўжалиги бошқарувчиси Бекзод Фармонов йиғилишга келишдан бош тортганлиги маълум қилинган.

    Мазкур ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида туман ИИБ бошлиғи фуқаро Б.Фармоновнинг яшаш манзилига келиб, унинг турмуш ўртоғи М.Рўзиевадан унинг қаерда эканлигини сўраганидан сўнг, у турмуш ўртоғи Б.Фармоновга телефон қилган. Шу қўнғироқдан сўнг, Б.Фармонов уйига келганида, туман ИИБ бошлиғи у билан суҳбат ўтказиш жараёнида Б.Фармоновнинг ҳовлисида 10–15 та ёқилғи билан ифлосланган елим идишлар турганлигини кўриб, Б.Фармоновга давлат томонидан даладаги ғўзани культивация қилиш ишларида ишлайдиган техника учун ажратиладиган ёқилғидан белгиланган тартибда фойдаланмай, қонунга хилоф равишда ўтказишда ҳамда ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилмаган ҳолда ёқилғи маҳсулотини уйида сақлаб турганлиги сабабли бу ҳолатга ҳуқуқий баҳо беришлик учун Б.Фармоновнинг яшаш манзилига туман ФВБ ёнғин хавфсизлиги инспекторини ҳамда Чароғил МФЙ раиси М.Эшмуродовни таклиф қилган.

    Эътибор беринг, фермер телефонда «йиғилишга бормайман», деган бир оғиз сўз учун туман ИИБ бошлиғи фермерни уйига излаб боряпти. Худдики, у жиноят қилдию, жиноятчини топиб келиши керакдек. Ҳали йиғилишга бормай қолмади. Бормайман деб айтди, холос. Ҳолбуки, йиғилиш кечки соат 18:30 да. Бир оғиз «бормайман» деган сўз ИИБ бошлиғининг шунча вақтини йўқотиб, фермер хонадонига келиб хонадонни кўздан кечиришига сабаб бўляпти. Демакки, туман ИИБ бошлиғи бекорчи бўлган деган хаёл ўтади кишидан. Йўқса, кимсан ИИБ бошлиғи телефонда айтилган бир оғиз сўзнинг кетидан қувиб шунча йўл босармиди? Шунчаки йиғилишга нега бормаслигининг сабабини билмоқчи бўлса, телефон орқали сўраса ҳам бўларди-ку.

    Қолаверса, ИИБ бошлиғи фермер хонадонида ноқонуний сақланаётган ёқилғи борлигини қандай билди? Уйни тинтмаган бўлса? Бинобарин ёқилғи яширилмасдан ҳовлида сақланаётган экан, демакки, ёқилғи қуйиш шохобчаси талабга жавоб бермагани боис, фермер бу ишни очиқчасига қилган. Шу ўринда вилоят ИИБга бир савол: Ҳудуддаги ёқилғи қуйиш шохобчаси талабга жавоб бермагач, дала ишлари учун аталган ёнилғи қаерда сақланиши керак?

    Муносабатга қайтамиз яна:

    Ҳодиса жойига етиб келган туман ФВБ ёнғин хавфсизлиги инспектори Т.Саидов ўз навбатида Б.Фармонов томонидан яшаш хонадонида қонунга хилоф равишда ёқилғи сақланаётганлик ҳолатини ҳужжатлаштириши давомида Б.Фармонов «Сен мени уйимга бостириб киришга нима ҳаққинг бор», деб ҳолатни уяли телефонига тасвирга тушириш учун телефон аппаратини турмуш ўртоғи М.Рўзиевага берган. Ҳодиса жойини М.Рўзиева видео тасвирга олмаслиги ҳақида Чароғил МФЙ раиси М.Эшмуродов, Чароғил ММТП раиси Ш.Қиёмовлар айтиб огоҳлантиришларига қарамасдан у ўз ҳаракатини давом эттириб, ҳолатни зиддиятли кўринишга келтирувчи ҳаракатларни содир эта бошлаган. Фуқаро М.Рўзиева тегишли ҳужжатларни расмийлаштиришга тўсқинлик қилиб, телефонда тасвирга олишни давом эттиргани учун ундан телефон аппаратни тақдим қилиш сўралган.
    Бўлаётган жараённи телефонга тасвирга олиш тегишли ҳужжатларни расмийлаштиришга қандай қилиб халал бериши мумкин? ИИБнинг мазкур жумласи ҳам мақолада тилга олинган ҳолатни тасдиқлайди. Демакки, фермернинг аёли ИИБ назди билан айтганда қонуний хатти-ҳаракатни тасвирга ола бошлаган. ИИБ бошлиғи эса худди бошқарма бошлиқлари каби бу видеотасвирлар зиддиятли ҳолатни юзага келтиради деб ўйлаган (ёки қўрққан). Ва телефонни тортиб олган. Телефон тортиб олинганини ИИБнинг ўзи ҳам тасдиқлаяпти. ИИБ бошлиғи ўз ҳаракатининг қонунийлигига ишонса, нега телефонни тортиб олди? ИИБ бошлиғи сёмка қилинган видеотасвирдан нега бунчалик қўрқди? Телефонда ИИБ бошлиғини қўрқитадиган нима бор?

    ИИБ бошқармасининг расмий муносабати шундай давом этади:

    Мазкур ҳолатга бевосита Б.Фармонов аралашиб, зиддиятли ҳолатни давом эттириб, шу ерда бўлган фуқаролар орасида ёлғондан «нима учун хотинимни ураяпсан», деб ИИБ бошлиғига ташланиб, унинг эгнидаги хизмат кийими тугмаларини узиб, қўлини қайириб, уни ерга суриб йиқитиб, чап қўлига жароҳат етказган. Бундан фойдаланган М.Рўзиева эса ИИБ бошлиғининг қўлидаги телефон аппаратини тортиб олган.
    Қизиқ, вилоят ИИБ раҳбарияти шу чўпчакка ўзлари ишонармикин? Нега унда ИИБ бошлиғига куч ишлатган фермер ҳалиям тараллабедод қилиб юрибди?

    «Фермер ИИБ бошлиғига куч ишлатганини шу ерда бўлган фуқаролар тасдиқлайди», — дейишибди.

    Ҳа, ушбу воқеага гувоҳ бўлган Чароғил ҚФЙ раиси Миржамил Эшмуродов туман ИИБ бошлиғи қўл телефонини ўзи ерга уриб синдирганию, кўзойнагини ҳам ўзи улоқтирганини айтиб берганди. ИИБ яна куч ишлатиб раис фикрини ўзгартириб, бошқача талқин қилаётган бўлмаса, албатта.

    Қашқадарё вилояти ИИБ раддияси сўнгида ҳозирги вақтда туман прокуратураси томонидан мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ҳамда вилоят ИИБ томонидан эса хизмат текшируви ўтказилаётганини ёзибди. Ўйлаймизки, прокуратура тез орада ҳақиқатни ойдинлаштиради.

    01.08.2019, 12:40   Изоҳ (0)   58825
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғонада йўқолган бола топилди

    01.08.2019, 12:16

    Ўртачирчиқ туманида қурилган корхона сабабли болаларда тери касалликлари тарқалмоқда (фото)

    01.08.2019, 12:05

    Давлат статистика қўмитаси: энг арзон картошка 1 000 сўм, пиёз 500 сўм

    01.08.2019, 11:46

    Чилонзордаги дорихонада ўғрилик қилмоқчи бўлганлар қўлга олинди

    01.08.2019, 11:46

    Монополияга қарши курашиш қўмитаси: Avtotest монополист корхоналар рўйхатига киритилиши мумкин

    01.08.2019, 11:35

    Яккабоғ туманига янги ҳоким тайинланди

    01.08.2019, 11:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Сунъий интеллект воситалари ва NVIDIA РТХ 50: янгиланган ASUS ProArt P16 нималарни ўз ичига олади?


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Хавфсиз шопинг: Octobank рақамли хавфсизлик қоидалари ҳақида


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сурхондарёда 267 та қадимий танга ва тақинчоқ қисмларини бошқа давлатга олиб кетмоқчи бўлган фуқаро ушланди 

    Ўзбекистон | 10 июн, 00:55

    Эрдўғоннинг соғлиғи ёмонлиги ҳақидаги даъволар рад этилди

    Дунё | 10 июн, 00:27

    Россияда оғир вазиятга тушиб қолган ўзбекистонликларга ёрдам берилди 

    Ўзбекистон | 9 июн, 23:50

    “Дарё” дайжести: 9 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 9 июн, 23:38

    Трамп Калифорния губернаторини ҳибсга олишга рухсат бериши мумкинлигини айтди 

    Дунё | 9 июн, 23:30

    Италияда ишхонасидан 150 минг евролик олтинни сочига яшириб олиб чиққан эркак ушланди

    Дунё | 9 июн, 23:15

    Калифорния губернатори Трампни судга беришини маълум қилди

    Дунё | 9 июн, 23:05

    Саида Мирзиёева Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси билан учрашди 

    Ўзбекистон | 9 июн, 23:00

    Навоийга 42 та замонавий автобус олиб келинди

    Ўзбекистон | 9 июн, 22:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.