31 июль куни Қашқадарё вилояти Халқ депутатлари Яккабоғ туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туманга янги ҳоким тайинланган. Бу ҳақда «Дарё»га туман ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Бозор Азизов маълум қилмоқда.
Бозор Азизовга кўра, вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари котибияти мудири лавозимида ишлаб келган Абдурасул Сафаров Яккабоғ туман ҳокими этиб тасдиқланган.
Сессия ишида вилоят ҳокими Зафар Рўзиев иштирок этиб, нутқ сўзлаган.
Маълумот ўрнида: Сафаров Абдурасул Эштемирович 1965 йил 15 февралда Яккабоғ туманида туғилган. 1989 йилда Самарқанд давлат архитектура ва қурилиш институтини тамомлаган.
Изоҳ (0)