Миллий гвардия Фарғона вилояти қўриқлаш хизмати ходимлари йўқолиб қолган болани ўз уйига қайтарди. Бу ҳақда Миллий гвардиянинг Telegram тармоғидаги расмий саҳифаси хабар берди.
31 июль куни эрталаб соат 09:30 атрофида Фарғона шаҳри А.Навоий яшовчи З.О. исмли аёл Миллий гвардия Фарғона вилояти қўриқлаш хизмати ходимларидан йўқолиб қолган жиянини топишда ёрдам сўраган. Қўриқлаш бошқармасида хизмат олиб бораётган сафдор ходимлар Аброр Вахобов ва Маъмуржон Йўлдошевлар кўчада қаровсиз ҳолда йиғлаб юрган 7—8 ёшлардаги болакайни учратиб, зудлик билан яқинларини топиш мақсадида навбатчилик қисмига хабар берган.
«Сўх туманида яшовчи 2011 йилда туғилган А.Э. холаси З.О.нинг уйига меҳмонга келгани ва кўчага ўйнагани чиқиб адашиб қолгани аниқланди. Ҳозир бола яқинлари бағрида», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)