Хитойнинг Гуйчжоу провинциясида кузатилган кўчки оқибатида ҳалок бўлганлар сони 38 кишига етди, деб хабар беради «Korrespondent.net».
Шунингдек, яна 13 киши бедарак йўқолганлар сафида.
Гуйчжоуда кўчки 23 июль куни бошланган эди. Ўшанда Хечжан уэздидаги қурилиш майдончаси вайроналар остида қолган эди.
Иккинчи кўчки эса Люпаньшуй шаҳрига яқин Шуйчэн уездида юз берганди. Бунинг оқибатида 21 та уй бузилган, 77 киши эса хавфли ҳудудда қолиб кетган эди.
Ҳозирда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда. Жараён Хитой ҳукумати томонидан молиялаштирилмоқда.
Изоҳ (0)