Буюк Британия Баҳрайнга қўшимча ҳарбийларни жўнатиш ниятида, деб хабар берди «Gazeta.ru».
Таъкидланишича, шу орқали мамлакат Британияга тегишли Stena Impero танкерининг қўлга олиниши билан боғлиқ можародан сўнг Форс кўрфазидаги кемаларни ҳимоя қилмоқчи.
Маълумотларга кўра, Британия «Эрон билан зиддият сабаб Форс кўрфазидан ўтаётган кемаларни ҳимоя қилиш учун» ушбу ҳудуддаги ҳарбийлар сонини ошириш ниятида.
Эрон 19 июль куни Ҳўрмуз бўғозида Британиянинг танкерини қўлга олган эди. Бунга кема халқаро нормаларни бузганлиги сабаб қилиб кўрсатилган.
Изоҳ (0)