Гонконгда икки кундан буён норозилик намойишлари давом этмоқда. 28 июль куни полиция намойишчиларни қувиб юбориш учун кўзни ёшлантирувчи газдан фойдаланди, деб хабар беради «Korrespondent.net».
Кўнгилсиз ҳодиса Гонконгнинг шимоли-ғарбий қисмида, Хитой ҳукуматининг марказий канселярияси биноси яқинида содир бўлди.
Таъкидланишича, намойишчилар ҳуқуқ-тартибот ходимларига қарата ғиштларни улоқтирган. Айни вақтда полиция ҳудудни тозалаш бўйича операция ўтказмоқда.
Шунингдек, маълум қилинишича, намойиш иштирокчилари турли жойларда ёнғинларни келтириб чиқармоқда.
Тўрт киши жароҳат олиб шифохонага жўнатилган, полиция 10 кишини қўлга олган.
Сўнгги икки ойдан буён давом этаётган норозилик намойишлари зўравонликларга айланиб кетмоқда. Намойишчилар фуқароларнинг суд қилиниши учун Гонгконг оролидан Хитойнинг асосий қисмига юборилишига йўл очувчи қонун лойиҳасига қарши норозиликларини изҳор қилмоқда.
Изоҳ (0)