Instagram фойдаланувчилари олмаоталик Зарина исмли аёлни макияж туфайли америкалик актриса ва қўшиқчи Женнифер Лопесга ўхшатишди, деб хабар беради Tengrinews.
Визажист Маржан Боровик макияж ёрдамида аёлни ЖейЛога «айлантириб қўйди». Ўз ишининг натижасини эса Instagram’га жойлади.
Қайд этилишича, Зарина — беш боланинг онаси. Уни суратда ҳатто ўз фарзандлари ҳам танимай қолган.
Визажист моделнинг ЖейЛога айланишидан аввалги суратини ҳам жойлади.
Изоҳ (0)