Июнь ойида суд ҳайъати Анжела Фахинни 3 ёшли қизининг ўлимида айбдор деб топди ва уни 25 йилга озодликдан маҳрум этди, деб ёзмоқда Forum Daily.
Маълум бўлишича, 3 ёшли қизнинг онаси 29 ёшли Фахин ва унинг 48 ёшли қаллиғи Унтван Смит 2016 йилда Арканзасдан Сакраментога кўчиб келган. Уларнинг уччалови йўлтанламас машинада яшаган.
Полиция хабарига кўра, Фахин ва Смит икки ҳафтда давомида қизчани жазирама иссиқда қолдирган. Бир куни улар Майани машинада 4,5 соатга, эртасига эса 9,5 соатга қолдирган ва бу қизнинг ўлимига сабаб бўлган.
Атрофдагилар аёл боласини хавф остига қўяётгани ҳақида бир неча марта огоҳлантириб, болани жазирамадан сақланиш бошпанасига юборишни маслаҳат берган, лекин у таклифни рад этган.
Хафин ва Смит 2017 йилнинг 28 июнида полиция болани машина ичида жонсиз ётганини аниқлаганидан сўнг қўлга олинган.
Изоҳ (0)